https://sputniknews.uz/20230224/ozbekiston-va-ozarbayjon-ortasidagi-tovar-ayirbosh-hajmi-olti-baravarga-osdi--saidov-32491875.html
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми олти бараварга ўсди – Саидов
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми олти бараварга ўсди – Саидов
Sputnik Ўзбекистон
Бахтиёр Саидов: Бизнинг товар айирбошлаш тарихда биринчи марта 2017 йилга нисбатан олти баравар ўсганини кўрсатди 24.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-24T16:21+0500
2023-02-24T16:21+0500
2023-02-24T16:43+0500
иқтисод
ўзбекистон
озарбайжон
форум
бахтиёр саидов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/13/21431610_0:197:2000:1322_1920x0_80_0_0_bd761ae5bf3c6e7e622b15794965e144.jpg
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми тарихда илк бор 2017 йилга нисбатан олти баравар ўсди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форумида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Пойтахтда Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов сўзга чиқиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини қайд этди.Шунингдек, у автомобилсозлик, энергетика, нефт-кимё, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини қўшимча қилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/13/21431610_160:243:1649:1360_1920x0_80_0_0_2f572107c73a0c3bbe7f5c3e5bf92e5a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, озарбайжон, форум, бахтиёр саидов
иқтисод, ўзбекистон, озарбайжон, форум, бахтиёр саидов
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми олти бараварга ўсди – Саидов
16:21 24.02.2023 (янгиланди: 16:43 24.02.2023) Бахтиёр Саидов: Бизнинг товар айирбошлаш тарихда биринчи марта 2017 йилга нисбатан олти баравар ўсганини кўрсатди
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми тарихда илк бор 2017 йилга нисбатан олти баравар ўсди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форумида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Пойтахтда Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов сўзга чиқиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини қайд этди.
“Бугунги кунда амалий ҳамкорлигимиз изчил ривожланиб, тобора кўпроқ соҳаларни қамраб олганини катта мамнуният билан қайд этмоқчиман. Бизнинг товар айирбошлаш тарихда биринчи марта 2017 йилга нисбатан олти баравар ўсганини кўрсатди”, деди Саидов.
Шунингдек, у автомобилсозлик, энергетика, нефт-кимё, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини қўшимча қилди.