Ўзбекистон ва Озарбайжон 500 млн $лик инвестиция жамғармасини ташкил этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПодписание документов
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукумати 500 миллион долларлик қўшма инвестиция фондини яратиш тўғрисидаги битимни имзолади.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари жума куни 500 миллион долларлик қўшма инвестиция фондини яратиш тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Жума куни Тошкентда минтақалар форумининг биринчи йиғилиши ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.
“Жамғарма Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида янги иш ўринлари яратиш, товар айланмасини ошириш ва саноат кооперациясини мустаҳкамлашга ёрдам беради”, - деди Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов шартномани имзолаш маросимида.
Унинг сўзларига кўра, жамғарма капиталининг 500 миллион $ бу дастлабки миқдор. “У ўзлаштирилгач, биз давлатлар ўртасидаги муносабатлар янада кенгроқ мазмунга эга бўлиши учун жамғарма ҳажмини оширишга тайёр бўламиз”, — дея қўшимча қилди вазир.
2022 йил июн ойида Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида нефт-газ, кимё ва тўқимачилик саноати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган ҳужжатлар тўплами имзоланган эди.
Янгиликлар лентаси
0