Ўзбекистон тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалар йиғишни йўлга қўяди – фото

© Пресс-служба президента УзбекистанаОлий ҳарбий авиация билим юрти
Олий ҳарбий авиация билим юрти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалар йиғишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистонда тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалар йиғиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти фаолияти билан танишиш чоғида маълум қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент Қашқадарёга ташрифи давомида Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртидаги шароитларни кўздан кечирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаОлий ҳарбий авиация билим юрти
Олий ҳарбий авиация билим юрти  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Олий ҳарбий авиация билим юрти
Ёшлар билан суҳбатда ўз мутахассислигига қўшимча хорижий тиллар ва замонавий технологияларни пухта ўрганишнинг аҳамияти таъкидланди.
“Ҳар бир давлатнинг мудофааси унинг қудратини кўрсатади. Мудофаани эса сизга ўхшаган билимли, ақлли, иродали ҳарбийлар, муҳандис ва учувчилар таъминлайди. Бунга муносиб бўлиш учун доим ўқиб-ўрганиб, ўз устингизда ишлаб, ҳар томонлама баркамол бўлиб етишишингиз керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев спорт ва ўқув машғулотларини кўрди. Ўқув юрти узра ҳужумчи, қирувчи, транспорт самолётлар, жанговар вертолётлар иштирокида ҳарбий авиация парвозлари намойиш этилди.
Мутасаддиларга қуйидаги кўрсатмалар берилди:
дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, ҳаво мудофаасини янги поғонага кўтариш;
тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалар йиғишни йўлга қўйиш.
Шунингдек, ушбу билим юрти фаолиятини ҳам шунга мувофиқ такомиллаштириш, хорижий муассасалар билан қўшма таълим дастурларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Маълумот учун, Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантларга Хонобод аэродромида ҳарбий ҳаво кемаларини бошқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича машғулотлар олиб бориш, бевосита ўқув полигонларида иштирок этиш имконини бермоқда.
Парвозга тайёргарлик маркази ва ахборот-ресурс маркази, 4 та мутахассислик йўналишлари бўйича ўқув лабораториялари ҳарбий учувчиларнинг профессионаллик даражасини оширишга хизмат қилмоқда.
120 ўринли маданият маркази, 400 ўринли ётоқхона, ошхона, саф майдони ва спорт шаҳарчаси курсантлар ихтиёрида. Айни пайтда бу ерда 276 нафар курсант таълим олмоқда.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Олий ҳарбий авиация билим юрти  - Sputnik Ўзбекистон
1/7
© Пресс-служба президента Узбекистана
Олий ҳарбий авиация билим юрти  - Sputnik Ўзбекистон
2/7
© Пресс-служба президента Узбекистана
Олий ҳарбий авиация билим юрти  - Sputnik Ўзбекистон
3/7
© Пресс-служба президента Узбекистана
Олий ҳарбий авиация билим юрти  - Sputnik Ўзбекистон
4/7
© Пресс-служба президента Узбекистана
Олий ҳарбий авиация билим юрти  - Sputnik Ўзбекистон
5/7
© Пресс-служба президента Узбекистана
Олий ҳарбий авиация билим юрти  - Sputnik Ўзбекистон
6/7
© Пресс-служба президента Узбекистана
Олий ҳарбий авиация билим юрти  - Sputnik Ўзбекистон
7/7
1/7
2/7
3/7
4/7
5/7
6/7
7/7
Янгиликлар лентаси
0