Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 24 февралнинг асосий воқеалари

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРазведчики Западного военного округа ВС РФ в зоне спецоперации в Луганской народной республике.
Разведчики Западного военного округа ВС РФ в зоне спецоперации в Луганской народной республике. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари 240 нафар ҳарбий хизматчи, иккита танк, еттита жанговар зирҳли техника, олтита автомобиль, Д-20 ва Д-30 гаубицалари, Д-44 танкка қарши пушкалари, шунингдек, битта М777 артиллерия тизимини йўқотган.
ТОШКЕНТ, 24 фев – Sputnik Россия Қуролли Кучларининг жанубий бўлинмалари Донецк йўналишида йиғилган 240 нафар УҚК ҳарбий хизматчисини йўқ қилди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги.

Мудофаа вазирлиги ахбороти:

ДХРнинг Авдеевка яқинида Украина қўмондонлик пункти ва ўқ-дорилар омборини йўқ қилди, дейилади хабарда.
Жанубий Донецк йўналишида “Восток” ҳарбийлари бўлинмаси бир суткада 80 дан ортиқ украин аскари, танк, иккита жанговар пиёда машинаси, учта пикап, “Ураган” залп оловли реактив тизимларининг тўртта жанговар машиналари, битта Д-20 гаубицалари, М777 артиллерия тизими, Польшада ишлаб чиқарилган Krab ўзиюрар артиллерия ўрнатмалари, шунингдек, AN/TPQ-36 контрбатарея курашининг радиолокацион станциясини йўқ қилган.
Бундан ташқари, рус қўшинлари ДХРнинг Раздолний, Богатир ва Запорожье вилоятидаги Малиновка туманларидаги тўртта ўқ-дори омборига зарба берди.
Купянск йўналишида авиация ва "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи артиллерияси Харков вилоятидаги Двуречная, Крахмалное ва Табаевка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга зарба берди.
Бир суткада Россия армияси Купянск йўналишида 60 дан ортиқ УҚК аскари, иккита жанговар зирҳли техника, тўртта автомобиль, “Гвоздика” ўзиюрар гаубицаси ва Д-20 гаубицасини зарарсизлантирди.
Красний Лиман йўналишида “Центр” қўшинлари бўлинмалари зарба ва армия авиацияси ёрдамида 140 нафар украин аскари, учта жанговар зирҳли машиналар, учта автомобиль, “Град” залп оловли реактив тизимлари жанговар машиналари, шунингдек, “Мста-Б”, Д-20 ва Д-30 гаубицаларини йўқ қилинди.
Херсон йўналишида Ўтган суткада россиялик ҳарбийлар УҚК нинг 40 дан ортиқ ҳарбийлари, “Град” жанговар машиналари “Мста-Б” гаубицаси, учта Д-30 гаубицаси, шунингдек, Днепропетровск вилояти Вишетарасовка, қишлоғи яқинида 104-Украина артиллерия бригадасининг ўқ-дорилар омборини йўқ қилди.
Харьков вилоятида Россия қўшинлари Перемога аҳоли пункти ҳудудида 127-ҳудудий мудофаа бригадасининг қўмондонлик пунктига зарба берди.
Ракета қўшинлари ва артиллерия бир сутка давомида УҚКнинг 142 та ҳудудда жойлашган 102 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди ва уларнинг ҳарбий хизматчилари ва техникасини яксон қилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа қисмлари кун давомида Харков вилоятининг Мерефа, Лиман, ДХРнинг Александривка, Холая шунингдек Херсон вилоятининг Пристань ва Новая Збуревка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг олтита учувчисиз учиш аппаратини йўқ, қилди, HIMARS (АҚШ) ва "Ураган" реактив ўт очиш тизимларининг 4та ракетасини тутиб олди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 387 та самолёт, 210 та вертолёт, 3228 та учувчисиз учиш аппарати, 405 та зенит-ракета комплекси, 8011 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1044 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 4205 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8518 дона махсус ҳарбий машиналардан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0