https://sputniknews.uz/20230224/kasanachilik-tadbirkorlar-yangi-qaror-32490474.html
Касаначиларни ишга жалб қилган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади – янги қарор
Касаначиларни ишга жалб қилган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади – янги қарор
Sputnik Ўзбекистон
Президент имзолаган янги қарор билан иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида жалб қилишга рухсат берилди. 24.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-24T14:36+0500
2023-02-24T14:36+0500
2023-02-24T14:36+0500
жамият
ўзбекистон
тадбиркор
касаначилик
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/55/48/554895_0:577:2387:1920_1920x0_80_0_0_f34faae672ab08a2ec0b292046aed64d.jpg
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Касаначиларни ишга жалб қилган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ПҚ–70-сонли қарорда назарда тутилган.Қарорга кўра, иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида жалб қилишга рухсат берилди.Ҳужжат билан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари (19 та) рўйхати тўлдирилди.2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача 3 ойдан кўп 30 тадан ортиқ касаначиларни жалб қилган ва у асосида ишлаб чиқарган маҳсулотлардан олган даромади жами даромадининг 60 фоизидан кўпни ташкил этган тадбиркорлар учун:“Уста-шогирд” мактаблар ўқувчилари ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда тўлайди.Кам таъминланган оилаларга болалар пули ва моддий ёрдам беришда уларнинг касаначилик ёки қишлоқ хўжалигига мавсумий жалб қилинган 6 ойгача бўлган даврда олган даромадлари инобатга олинмайди.2023 йил 1 мартдан Жамғарма ҳисобидан:Тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилади:Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида тадбиркорларга айланма маблағларини тўлдиришга ҳар бир касаначи учун 2 млн сўмгача, жами 300 млн сўмгача йиллик 14 фоиз, 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача кредит ажратилади.Жамғарма ҳисобидан ҳар бир касаначи учун 1 млн сўмгача, жами 150 млн сўмгача 2 йилгача муддатга фоизсиз ссуда берилади.2023 йил 1 июнгача давлат улуши мавжуд савдо мажмуалари ва деҳқон бозорларида ҳунармандчилик ва касаначилик расталари ташкил этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/55/48/554895_0:258:2387:2048_1920x0_80_0_0_cd003b025d3bd5ef1977a0559313cfa7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тадбиркор, касаначилик, янги қарор
жамият, ўзбекистон, тадбиркор, касаначилик, янги қарор
Касаначиларни ишга жалб қилган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади – янги қарор
Президент имзолаган янги қарор билан иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида жалб қилишга рухсат берилди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Касаначиларни ишга жалб қилган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ПҚ–70-сонли қарорда
назарда тутилган. Қарорга кўра, иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида жалб қилишга рухсат берилди.
Ҳужжат билан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари (19 та) рўйхати тўлдирилди.
2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача 3 ойдан кўп 30 тадан ортиқ касаначиларни жалб қилган ва у асосида ишлаб чиқарган маҳсулотлардан олган даромади жами даромадининг 60 фоизидан кўпни ташкил этган тадбиркорлар учун:
фойда ва айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базаси 50 фоизга камайтирилиб ҳисобланади;
айрим давлат мулкиларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоиз миқдорда белгиланади;
давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда буюртмачилар томонидан 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.
“Уста-шогирд” мактаблар ўқувчилари ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда тўлайди.
Кам таъминланган оилаларга болалар пули ва моддий ёрдам беришда уларнинг касаначилик ёки қишлоқ хўжалигига мавсумий жалб қилинган 6 ойгача бўлган даврда олган даромадлари инобатга олинмайди.
Қарорга кўра, Касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
2023 йил 1 мартдан Жамғарма ҳисобидан:
тадбиркорларга ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги фаолияти учун 1 ойлик даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
Тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилади:
2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, ижтимоий дафтарларга киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш учун БҲМнинг 30 бараваригача;
касаначилик асосида уйда ишлаётган ногиронларнинг иш жойини мослаштириш учун БҲМнинг 40 бараваригача;
касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишг учун БҲМнинг 2 бараваригача.
Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида тадбиркорларга айланма маблағларини тўлдиришга ҳар бир касаначи учун 2 млн сўмгача, жами 300 млн сўмгача йиллик 14 фоиз, 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача кредит ажратилади.
Жамғарма ҳисобидан ҳар бир касаначи учун 1 млн сўмгача, жами 150 млн сўмгача 2 йилгача муддатга фоизсиз ссуда берилади.
2023 йил 1 июнгача давлат улуши мавжуд савдо мажмуалари ва деҳқон бозорларида ҳунармандчилик ва касаначилик расталари ташкил этилади.