Ҳоким бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашида раҳбар бўлиши тақиқланиши кутилмоқда

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишМужчины в костюмах и с портфелями
Мужчины в костюмах и с портфелями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Oбуна бўлиш
Конституциявий қонун лойиҳасида ҳокимларнинг ваколатини қисқартирувчи қатъий норма ўрнатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ҳокимнинг бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Бугун депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, аввалги муҳокамаларда Конституциявий қонун лойиҳасидан ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилишини назарда тутувчи қоида чиқариб ташланган эди.
Бироқ, жамоатчилик томонидан берилган таклифларда бундай ўзгаришнинг ўзи етарли эмаслиги, яъни ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларида раҳбар бўла олмаслиги аниқ кўрсатилиши кераклиги билдирилган.
Шунга мувофиқ, “ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас” деган қатъий норма ўрнатилмоқда.
Маълумот учун, Конституциявий қонун лойиҳаси 6 турдаги экспертизадан, жумладан: лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупсияга қарши, жамоатчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги бўйича экспертизалардан ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0