Фуқарони ишга олган фермерларга янги имтиёз берилади

© Sputnik / Сергей ПивоваровСтарт массовой посевной кампании
Старт массовой посевной кампании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Oбуна бўлиш
Энди айрим фермер хўжаликларида бир йил давомида аҳоли бандлигини ошириш бўйича эксперимент ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Энди фермерлар камида 1 нафар ишчининг бандлигини таъминласа унга янги имтиёз берилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–69-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, айрим фермер хўжаликларида бир йил давомида аҳоли бандлигини ошириш бўйича эксперимент ўтказилади.
Унга кўра, солиқ тизимининг қатор шартларига риоя қилган хўжаликларга ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари қайтариб берилади.
Демак, 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майгача республика бюджетидан пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.
Даромад солиғини қайтариб бериш қуйидаги шартларга риоя қилинганда амалга оширилади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;
ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;
пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодекси талабларига жавоб берганда.
Эслатиб ўтамиз, деҳқон хўжаликларини ривожлантириш учун ўтган йилда 100 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, очиқ электрон аукцион орқали аҳолига тарқатилган. Бунинг ҳисобидан 420 мингдан ортиқ янги хўжалик ташкил этилиб, 1 миллион 200 минг дан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилган.
Янгиликлар лентаси
0