Шавкат Мирзиёев Қаршида офицерлар билан тушлик қилди – видео

© Пресс-служба президента Узбекистана Шавкат Мирзиёев
 Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида Қарши олий ҳарбий авиация билим юртида тушлик қилди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Бугун Шавкат Мирзиёев Қаршида офицерлар билан тушлик қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида Қарши олий ҳарбий авиация билим юртида тушлик қилди. Президент билим юрт ошхонасида офицер ва курсантлар билан тушлик устида суҳбатлашди.
Тушликка йиғилганлар гуруч ва котлетлар истеъмол қилишди. Дастурхондан шунингдек, узум, олма, мевали шарбат ва ширинликлар ҳам жой олган.
Янгиликлар лентаси
0