Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Осиё болалари” ўйинларида иштирок этади

© Кузбасс спорт иншоотлари ҳудудий маркази“Осиё болалари” II қишки халқаро спорт ўйинлари
“Осиё болалари” II қишки халқаро спорт ўйинлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2023
Oбуна бўлиш
Россиянинг Кузбасс вилоятида 5 мартга қадар “Осиё болалари” IIқишки халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Осиё болалари” II қишки халқаро спорт ўйинларида иштирок этади. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Россиянинг Кузбасс вилоятида 5 мартга қадар “Осиё болалари” IIқишки халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтади.
Биринчи марта мусобақалар бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудлар — Кемерово, Новокузнетск, Междуреченск, Тоштагол ва Шерегеш томонидан ўтказилади.
Ўйинларда Осиё, Россия ва Беларусдан ёш спортчилар иштирок этадилар.
Дастурга қишки спортнинг ўнта тури, жумладан чанғи, конкида учиш, хоккей, сноуборд, фигурали учиш ва бошқалар киради.
Хоккей турнири доирасида Ўзбекистоннинг 2007-2008 йиллар терма жамоаси иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0