https://sputniknews.uz/20230223/toshkentda-professional-aktyorlarning-yangi-avlodi-etishib-chiqmoqda--alyona-xmelnitskaya-32463850.html
Тошкентда профессионал актёрларнинг янги авлоди етишиб чиқмоқда – Алёна Хмельницкая
Тошкентда профессионал актёрларнинг янги авлоди етишиб чиқмоқда – Алёна Хмельницкая
Sputnik Ўзбекистон
Россиялик таниқли актриса Алёна Хмельницкая БДКИ Тошкент филиали талабалари учун маҳорат дарси ўтказди. 23.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-23T12:14+0500
2023-02-23T12:14+0500
2023-02-23T12:14+0500
маданият
ўзбекистон
тошкент
герасимов номидаги бутунроссия давлат кинематография институти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/17/32464299_0:1:3638:2047_1920x0_80_0_0_6d5d38753ab2dec903616419c3f0c070.jpg
Ташкент, 23 фев — Sputnik. Тошкентда профессионал актёрларнинг янги авлоди етишиб чиқмоқда. Бу ҳақда россиялик таниқли актриса Алёна Хмельницкая Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиалида ўтказган маҳорат дарси чоғида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Россиялик таниқли актриса Алёна Хмельницкая Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ) Тошкент филиалида ўзбекистонлик талабалар учун маҳорат дарси ўтказди.Маҳорат дарси давомида қуйидагиларга эътибор қаратилди:Филиал директори Элдар Юлдашевнинг сўзларига кўра, филиалда профессионал мутахассислар ва ижодкорларнинг маҳорат дарслари мунтазам равшида ўтказиб келинмоқда.Талабалар учун россиялик продюсер ва актёр Василий Соловьёв иштирокидаги маҳорат дарси ҳам режалаштирилган.Маълумот учун, Алёна Хмельницкая – россиялик таниқли бошловчи, профессионал театр ва кино актрисаси. Ижодий фаолияти давомида 80 дан ортиқ ролларни ижро этган. “Россия-1”, “Первый канал” каби рус телеканалларида турли кўрсатувларда бошловчилик қилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/17/32464299_454:0:3185:2048_1920x0_80_0_0_1682574083c7207a829c59703e8453a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, тошкент, герасимов номидаги бутунроссия давлат кинематография институти
маданият, ўзбекистон, тошкент, герасимов номидаги бутунроссия давлат кинематография институти
Тошкентда профессионал актёрларнинг янги авлоди етишиб чиқмоқда – Алёна Хмельницкая
Россиялик таниқли актриса Алёна Хмельницкая БДКИ Тошкент филиали талабалари учун маҳорат дарси ўтказди.
Ташкент, 23 фев — Sputnik. Тошкентда профессионал актёрларнинг янги авлоди етишиб чиқмоқда. Бу ҳақда россиялик таниқли актриса Алёна Хмельницкая Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиалида ўтказган маҳорат дарси чоғида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Россиялик таниқли актриса Алёна Хмельницкая Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ) Тошкент филиалида ўзбекистонлик талабалар учун маҳорат дарси ўтказди.
Маҳорат дарси давомида қуйидагиларга эътибор қаратилди:
Кинокадрда ҳиссиёт билан ишлаш, мимика, ижро услублари;
К.Станиславский мактаби, театр ва кино структуралари;
Телевидениеда янги кўрсатувлар ва шоу-дастурлар.
“Тошкентда профессионал актёрларнинг янги авлоди етишиб чиқаётганидан хурсандман. Устоз Рустам Сагдуллаев билан учрашув ҳам мен учун кутилмаган ва ўзига хос тарзда бўлди. Актёрнинг шогирдлари ҳам менда катта таассурот қолдиришди”, деди актриса.
Филиал директори Элдар Юлдашевнинг сўзларига кўра, филиалда профессионал мутахассислар ва ижодкорларнинг маҳорат дарслари мунтазам равшида ўтказиб келинмоқда.
Талабалар учун россиялик продюсер ва актёр Василий Соловьёв иштирокидаги маҳорат дарси ҳам режалаштирилган.
“Талабалар мазкур жараёнларда ҳар томонлама билим ва кўникма тўплайдилар, шу билан бир қаторда ўз йўналиши бўйича маҳоратли ижодкор билан яқиндан суҳбатлаша олишади”, дейди Элдар Юлдашев.
Маълумот учун, Алёна Хмельницкая – россиялик таниқли бошловчи, профессионал театр ва кино актрисаси. Ижодий фаолияти давомида 80 дан ортиқ ролларни ижро этган. “Россия-1”, “Первый канал” каби рус телеканалларида турли кўрсатувларда бошловчилик қилган.