Тошкентда ўтадиган “Катта дубулға” халқаро турнири ғолибларини қандай мукофот кутмоқда?

© SputnikСегодня в комплексе "Хумо Арена" в Ташкенте начался 35-й чемпионат мира по дзюдо среди взрослых.
Сегодня в комплексе Хумо Арена в Ташкенте начался 35-й чемпионат мира по дзюдо среди взрослых. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2023
Oбуна бўлиш
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимидан ўрин олган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 154 000 евро этиб белгиланган.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича бўлиб ўтадиган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи халқаро турнир ўз ғолиблари учун қатор мукофотларни тайёрлаб қўйган. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси Sputnik мухбирига маълум қилди.
Пойтахтдаги “Юнусобод” спорт саройида 3-5 март кунлари дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи халқаро мусобақа ўтказилади. Унда дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан спортчилар иштирок этади.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимидан ўрин олган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 154 000 евро этиб белгиланган.
“Ғолиб ва совриндорлар халқаро турнир медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколарини қўлга киритади”, дейилади хабарда.
Мусобақада Ўзбекистондан ҳар бир вазн тоифасида 4 нафардан жами 56 нафар дзюдочи татамига чиқади.
Демак аёллар -48, -52, -57, -63, -70, -78, +78 кг, эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг вазн тоифасида беллашадилар.
Маълумот учун, 4-5 февраль кунлари Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилган “Катта Дубулға” турнирида ўзбекистонлик икки нафар дзюдочи Камолиддин Бахтиёров ва Алишер Юсупов бронза медалларини қўлга киритишган эди.
Янгиликлар лентаси
0