Тожикистондаги зилзила Сарез кўлига хавф солмоқда – Бу Ўзбекистонга ҳам таъсир қиладими?

© Sputnik / Ратушенко / Медиабанкка ўтишСарезское озеро на Памире, архивное фото
Сарезское озеро на Памире, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2023
Oбуна бўлиш
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, Сарез кўлида сув тошқини бўлса, Марказий Осиёнинг тўртта давлати ҳудудлари зарар кўради.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тожикистонда юз берган ер силкиниши Сарез кўлига хавф солиши мумкин. Бу эса Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳудудларига ҳам ўз таъсирини ўтказади, дея хабар берди Sputnik Тожикистон.
Бугун Тожикистондаги Сарез кўли яқинида 7,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Қайд этилишича, қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаган, бироқ сув омбори яқинидаги ҳудуд ўн йилдан ортиқ вақтдан бери минтақага таҳдид солмоқда.
Сарез кўли қандай пайдо бўлган?
Ҳаммаси 1911 йилда бошланган. Кучли зилзила Усой қишлоғини бутунлай йўқ қилди ва Усой блокировкаси деб номланган табиий тўғонни келтириб чиқарди. Янги тоғ Мурғоб дарёси водийсини тўсиб, “коса” кўринишини ҳосил қилган ва аста-секин сувга тўлиб борган. Олти ойдан сўнг сув Сарез қишлоғини босиб кетди. Кўлни интенсив тўлдириш 1926 йилда якунланди.
Сарез кўлининг чуқурлиги 500 метрга етади, умумий ҳажми эса 17 куб километрни ташкил этади.
Кўл сайёҳлар орасида машҳур, аммо у ерга фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг рухсати билан бориш мумкин.
Сарез кўли нима учун хавфли?
Тўла ва чиройли бўлишига қарамай кўл ҳақиқий хавф туғдиради. Усой тўғонини бузиши мумкин бўлган табиий тўсиқ ёки зилзилалар ва кўчкилар эрозияси содир бўлганда, "геологик қамоқхона" дан катта ҳажмдаги сув тошиб кетади.
Москва давлат университети механика институтининг ҳисоб-китобларига кўра, ёриқ пайдо бўлса, баландлиги 150 метргача бўлган сел 3 километрдан ортиқ баландликдан чиқиб кетади. Водийларда тўлқин баландлиги 15 метрга тушади, бу уч қаватли уйнинг баландлигига тенг.
Бу фавқулодда ҳолат нафақат Тожикистон, балки Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳудудларига ҳам таъсир қилади.
Бугунги кунда 6 миллион киши потенциал хавфли ҳудудларда истиқомат қилмоқда.
Инсон ҳаётидан ташқари, табиат ҳодисаси йўллар, кўприклар, гидромелиоратив иншоотларни вайрон қилади. Уларни қайта тиклашни эса бир йилдан кейин бошлаш мумкин бўлади.
Қандай қилиб фалокатдан қочиш мумкин?
Сарез кўли муаммосини 1970 йилларда ҳал қилишга ҳаракат қилишган. Аммо амалга оширишнинг мураккаблиги туфайли ГЕС қуриш лойиҳаси амалга ошмаган.
Шундан сўнг Тожикистон Сарез кўлидаги ичимлик сувини хорижга сотиш йўл билан, масалани ҳал қилишга қарор қилди. Ўнлаб давлатлар билан музокаралар олиб борилди, бироқ фақат Хитой келишувга рози бўлди.
Аммо, кўлдаги мараккаб ҳолат лойиҳани режалаштирилган қувватга етказишга имкон бермайди.
Сарез кўли туну кун кузатув остида.
Фавқулодда вазиятлар комиссияси мутахассислари сув омборидаги ҳар қандай ўзгаришларни назорат қилиб боришади. Сув сатҳи кескин ўзгарган тақдирда, кузатувчилар дарҳол сигнални эълон қилишлари керак.
2020 йилда Осиё банки ускуналарни янгилаш учун 10 миллион доллар ажратган эди.
Янгиликлар лентаси
0