Тожикистон-Хитой чегарасида 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди

© Getty ImagesСейсмограф. Землетрясение
Сейсмограф. Землетрясение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2023
Oбуна бўлиш
Аҳоли орасида вайроналар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тожикистонда Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур мухторияти билан чегара яқинида 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Хитойнинг сейсмологик маркази маълумотларига асосланиб, РИА Новости ёзмоқда.
Ер силкиниши Тошкент вақти билан 05:37 да қайд этилган. Сейсмологик марказ маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда, эпицентри эса Хитой билан чегарадан 82 километр узоқликда жойлашган.
Аҳоли орасида вайроналар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, икки-уч балл кучига эга силкинишлар Олмаотада ҳам сезилган. Ўз навбатида, Ўзбекистон пойтахти Тошкент ва бир қатор вилоятларда 3-4 магнитудали силкинишлар эълон қилинди.
Янгиликлар лентаси
0