Россия ва Хитой ўртасидаги барқарор муносабатлар бутун дунёга фойда келтиради – ОАВ

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФГосударственные флаги РФ и КНР
Государственные флаги РФ и КНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2023
Oбуна бўлиш
Халқаро хавфсизлик вазияти тобора заиф ва беқарор бўлиб бораётган бир шароитда икки томонлама муносабатларнинг ривожланиши бутун дунё тинчлиги учун фойдалидир, деб ёзади муаллиф.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Россия ва Хитой ўртасидаги барқарор муносабатлар бутун дунёга фойда келтиради. Бу ҳақда “Global Times” ёзмоқда.
“Халқаро хавфсизлик вазияти тобора заиф ва беқарор бўлиб бораётган бир шароитда икки томонлама муносабатларнинг соғлом ва барқарор ривожланиши бутун дунё тинчлиги учун фойдалидир”, - деб ёзади муаллиф.
Унга кўра, Ғарб давлатлари Украина можароси орқали Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатларни бузишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, Қўшма Штатлар содир бўлаётган воқеалардан Россия-Хитой муносабатларини қоралаш учун "маънавий асос" топди, кузатувчининг фикрича, бу саботаж ҳеч қачон тўхтамади.
Муаллиф, шунингдек, Хитой ҳар доим бошқа давлатлар билан муносабатларни очиқ ва самимий ривожлантиришга интилиб келганини қўшимча қилган.
Хулоса қилиб айтганда, кузатувчининг таъкидлашича, мулоқотнинг йўқлиги ҳеч қачон бирон бир катталикдаги муаммони ҳал қилишга олиб келмаган ҳамда Хитой ва Россия ҳар доим мустақил икки томонлама муносабатларни сақлаб келган. Ва бу, муаллифнинг фикрича, нафақат иккала давлат, балки бутун дунё учун яхши.
Янгиликлар лентаси
0