Мальгинов: Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик - МОда барқарорлик гаровидир

© Рамиз БахтияровПосол РФ в Узбекистане Олег Мальгинов
Посол РФ в Узбекистане Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2023
Oбуна бўлиш
Элчи Мальгинов Москва ва Тошкент ҳамкорлигини Марказий Осиёда тинчлик кафолати деб атади.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорлик кафолатидир, деди чоршанба куни Россиянинг республикадаги элчиси Олег Мальгинов. РИА Новости хабарига асосан.
“Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг юқори даражаси икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка ҳам таъсир кўрсатяпти”, деди Мальгинов Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган қабулда.
Дипломат икки давлат қуролли кучлари ўртасидаги ишонч ва ўзаро тушуниш даражаси “шубҳасиз, бутун Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг гарови” эканини таъкидлади.
Россия Федерацияси ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари ўртасидаги алоқалар мунтазам бўлиб, ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, қуролли кучларнинг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш бўйича ҳам қўшма чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб қўшимча қилди Мальгинов.
Янгиликлар лентаси
0