https://sputniknews.uz/20230223/ozbekistonda-227-ta-tuguruq-kompleksi-2025-yilgacha-toliq-tamirlanadi-32465669.html
Икки йилда 227та туғуруқ мажмуаси тўлиқ таъмирланади
Икки йилда 227та туғуруқ мажмуаси тўлиқ таъмирланади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон акушер-гинекологлар ассоциацияси билан ҳамкорликда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 23.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-23T13:10+0500
2023-02-23T13:10+0500
2023-02-23T14:16+0500
жамият
ўзбекистон
саломатлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16124679_0:0:3205:1804_1920x0_80_0_0_1ee80f5b4faf3b4617be8df8a9227940.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. 2025 йилгача Ўзбекистонда 227 та туғуруқ комплекси, 46 та туманлараро перинатал марказ тўлиқ таъмирланади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон акушер-гинекологлар ассоциацияси билан ҳамкорликда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.Таъкидланишича, 2022–2025 йилларда 227 та туғуруқ комплекси, 46 та туманлараро перинатал марказни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш учун халқаро молия муассасаларининг грант ва кредит маблағлари жалб қилинади.Конференцияда бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида бир неча турдаги мураккаб фетал жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинаётгани, саратоннинг 12 турига ташхис қўйиш имконияти яратилгани алоҳида таъкидланди.Анжуманда, шунингдек “Акушер-гинеколог қўлланмаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16124679_373:0:3104:2048_1920x0_80_0_0_ce240a582c355c1248c26468347111a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, саломатлик
жамият, ўзбекистон, саломатлик
Икки йилда 227та туғуруқ мажмуаси тўлиқ таъмирланади
13:10 23.02.2023 (янгиланди: 14:16 23.02.2023) Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон акушер-гинекологлар ассоциацияси билан ҳамкорликда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. 2025 йилгача Ўзбекистонда 227 та туғуруқ комплекси, 46 та туманлараро перинатал марказ тўлиқ таъмирланади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон акушер-гинекологлар ассоциацияси билан ҳамкорликда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
“Ҳар қандай мамлакатнинг тиббиёт тизимини баҳолашда, энг аввало, оналар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати эътиборга олинади”, - деди анжуманда сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова.
Таъкидланишича, 2022–2025 йилларда 227 та туғуруқ комплекси, 46 та туманлараро перинатал марказни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш учун халқаро молия муассасаларининг грант ва кредит маблағлари жалб қилинади.
Конференцияда бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида бир неча турдаги мураккаб фетал жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинаётгани, саратоннинг 12 турига ташхис қўйиш имконияти яратилгани алоҳида таъкидланди.
Анжуманда, шунингдек “Акушер-гинеколог қўлланмаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.