Ўзбекистон ҳудудида зилзила кузатилди

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2023
Oбуна бўлиш
Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 05:37, 05:55, 06:06, 06:35, 07:07, 07:18 да 4 магнитудадан юқори зилзилалар кузатилган.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Бугун, 23 февраль куни Тошкент вақти билан 05:37 да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:37да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 38,51 градус шимолий кенглик; 72,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 147 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 435 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи:
Фарғона 4 балл, 227 км;
Андижон 4 балл, 256 км;
Наманган 4 балл, 294 км;
Сирдарё 3-4 балл, 413 км;
Тошкент 3-4 балл, 435 км;
Жиззах 3-4 балл, 467 км;
Сурхондарё 3 балл, 509 км;
Самарқанд 3 балл, 523 км;
Қашқадарё 3 балл, 614 км;
Навоий 3 балл, 666 км;
Бухоро 3 балл, 739 км.
Маълумотларга кўра, бугун Тожикистонда 6 марта зилзила содир бўлган. Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 05:37, 05:55, 06:06, 06:35, 07:07, 07:18 да 4 магнитудадан юқори зилзилалар кузатилган.
Янгиликлар лентаси
0