Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов Тошкентга келди

© Sputnik Озарбайжон Микайил Жабборов
Микайил Жабборов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентда 24 февраль куни Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов Тошкентда бўлиб ўтадиган биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форумида иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Тошкентда 24 февраль куни Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми ўтказилади. Бизнес-форумда Ўзбекистондан Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов иштирок этади.
Тадбир доирасида Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг 3-йиғилиши, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқлари тадбиркорларининг икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтади.
Форум Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Озарбайжон Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва AZPROMO ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0