АҚШнинг ядровий қурол объектида ёнғин чиқди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПожар на складе, архивное фото
Пожар на складе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2023
Oбуна бўлиш
Америка Қўшма Штатларида Y-12 ядро қуроли объектида ёнғин чиқди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Қўшма Штатларда Y-12 асосий ядровий қурол объектларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости объектнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа чоршанба куни эрталаб юз берган. Штаб мутахассислари қутқарувчилар кўмагида ёнғинни бартараф этди.
"Жабрланганлар ва инфекциялар қайд этилмаган. Объектдаги блокировкалар олиб ташланди. Барча сменалар белгиланган вақтда ишга келиши керак", - дейилади хабарда.
1943 йилдан бери Теннесси штатида фаолият юритиб келаётган объект АҚШ Энергетика вазирлигига тегишли бўлиб, “хавфсиз ва самарали ҳарбий ядровий тўхтатиб туриш”ни таъминлашда иштирок этади.
Мутахассислар, шунингдек, ядровий материалларни қазиб олиш ва сақлаш, денгиз реакторларига ёнилғи қуйиш ва бошқа давлат ва хусусий шахслар манфаатларини кўзлаб ишларни амалга ошириш билан шуғулланади.
Америка ядро қуроли дастури (“Манхеттен лойиҳаси”) доирасида яратилган Y-12 Миллий хавфсизлик мажмуаси Оак-Ридж шаҳри яқинида жойлашган. У ерда АҚШ ядро қуролининг таркибий қисмларини ишлаб чиқаради ва АҚШда бойитилган уран заҳираларининг асосий қисмини сақлайди.
Янгиликлар лентаси
0