https://sputniknews.uz/20230223/1-apreldan-it-talim-markazlari-va-ularning-bitiruvchilari-uchun-yangi-sharoitlar-yaratiladi-32460056.html
Апрелдан IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади
Апрелдан IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади
Sputnik Ўзбекистон
Ёшларни ITга ўқитиш, уларга ишлаши учун шароит ва маҳсулоти учун бозор яратиш зарурлиги таъкидланди. 23.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-23T07:20+0500
2023-02-23T07:20+0500
2023-02-23T10:34+0500
жамият
шавкат мирзиёев
президент
ахборот технологиялари (it)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/15/20588817_0:68:1291:794_1920x0_80_0_0_0ff02364d95296ef7e5b97969ee31403.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. 1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади. Бу ҳақда президент раислигида ўтказилган рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтилди.Давлат раҳбари ёшларни ITга ўқитиш, уларга ишлаши учун шароит ва маҳсулоти учун бозор яратиш зарурлигини таъкидлади.Шу билан бирга, ҳудудларда ёшлар яратган 50 та энг яхши дастур Рақамлаштириш жамғармалари ҳисобидан сотиб олинади.1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади. Жумладан:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/15/20588817_71:0:1218:860_1920x0_80_0_0_9bd200651ed6d9d0070948a6a77c6b06.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, президент, ахборот технологиялари (it)
жамият, шавкат мирзиёев, президент, ахборот технологиялари (it)
Апрелдан IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади
07:20 23.02.2023 (янгиланди: 10:34 23.02.2023) Ёшларни ITга ўқитиш, уларга ишлаши учун шароит ва маҳсулоти учун бозор яратиш зарурлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. 1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади. Бу ҳақда президент раислигида ўтказилган рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида
айтилди.
Давлат раҳбари ёшларни ITга ўқитиш, уларга ишлаши учун шароит ва маҳсулоти учун бозор яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада 1 апрелдан “Электрон ҳукумат”, “Бизнес учун дастур”, таълим йўналишлари бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган республика танлови бошланади. Ҳокимларга бундай танловларни вилоят ва туманларда кўпроқ ўтказиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, ҳудудларда ёшлар яратган 50 та энг яхши дастур Рақамлаштириш жамғармалари ҳисобидан сотиб олинади.
1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади. Жумладан:
ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади;
IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.