Россияда вируснинг 5та штаммидан ҳимоя қилувчи менингококк вакцинаси синовлари бошланди

© Sputnik / Alexandr Kryazhev / Медиабанкка ўтишМедицинский сотрудник держит в руках шприц с вакциной от COVID-19
Медицинский сотрудник держит в руках шприц с вакциной от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2023
Oбуна бўлиш
Тадқиқот босқичма-босқич олиб борилади ва унда катталардан тортиб, 9-12 ойлик болаларгача барча ёшдаги одамлар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Россиянинг “Фарм Эйд” фармацевтика компанияси вируснинг бешта штаммидан ҳимоя қилувчи сўнгги авлод менингококк вакцинасининг клиник синовларини бошлади.
“Россия фармацевтика компанияси “Фарм Эйд” менингококк инфекциясига қарши беш валентли вакцинанинг клиник синовларини бошлади”, — дейилади компания хабарида.
Тадқиқот босқичма-босқич олиб борилади ва унда катталардан тортиб, 9-12 ойлик болаларгача барча ёшдаги одамлар иштирок этади. Вакцина мушак ичига юборилади.
Таъкидланишича, беш валентли вакцина A, C, W, Y ва X серогуруҳларига мансуб дунёдаги энг кенг тарқалган менингококклардан ҳимоя қилади. Россияда қўлланиладиган бошқа вакциналардан фарқли ўлароқ, препарат таркибида қўшимча Х серотипи мавжуд.
“Импорт ўрнини босиш лойиҳаси доирасида биз дўст мамлакатларнинг дунёдаги энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчилари билан шартномалар туздик”, — деди компания бош директори Азамат Метов.
Ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида Москва бош санитария шифокори Елена Андреева Москвада менингококк инфекцияси билан боғлиқ оғир вазият кузатилганини, асосан, мигрантлар касалликка чалинганини маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0