https://sputniknews.uz/20230222/rossiya-ozbekistonliklarni-ishga-jalb-qilish-boyicha-pilot-loyihasini-toxtatdi--32440963.html
Россия ўзбекистонликларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасини тўхтатди
Россия ўзбекистонликларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасини тўхтатди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ўзбекистонликларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасини тўхтатди
2023-02-22T09:33+0500
2023-02-22T09:33+0500
2023-04-05T18:43+0500
россия
ўзбекистон
иш
мигрантлар
миграция
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20964868_260:365:2270:1496_1920x0_80_0_0_5eda524ca2491e51cfeaf2bb003b9cf8.jpg
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Россия ҳукумати Ўзбекистондан фуқароларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасини тўхтатди. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланган тегишли қарорда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, ҳукумат Ўзбекистон фуқароларини Россия қурилиш индустрияси, енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлашга жалб қилиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширишни тўхтатди.2021 йил октябрь ойида Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини, хусусан, Россия қурилиш объектларига жалб этиш бўйича синов дастури ишга туширилган. Унга мувофиқ, Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар олишнинг бир қатор тартиблари Ўзбекистонга ўтказилди.Шу жумладан, мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш, COVID-19 тестини ўтказиш ва “Спутник Лайт” билан эмлаш, шунингдек, Россияга киришни тақиқлашни текшириш масалалари назарда тутилган.Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилишича, энди пандемияга қарши чекловлар олиб ташланиши шароитида, жумладан, чегарадан ўтиш жойларида синов лойиҳасини давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас.Маълумотларга кўра, лойиҳа доирасида Россия қурилиш объектларига 4750 нафар Ўзбекистон фуқароси келган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20964868_319:347:2359:1877_1920x0_80_0_0_aa6c0a405d4cbfb4740e7eb354f6fbf3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистонликларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасини тўхтатди
россия ўзбекистонликларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасини тўхтатди
Россия ўзбекистонликларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасини тўхтатди
09:33 22.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистондан фуқароларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасини тўхтатишга оид қарорни имзолади.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Россия ҳукумати Ўзбекистондан фуқароларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасини тўхтатди. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланган тегишли қарорда
назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, ҳукумат Ўзбекистон фуқароларини Россия қурилиш индустрияси, енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлашга жалб қилиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширишни тўхтатди.
2021 йил октябрь ойида Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини, хусусан, Россия қурилиш объектларига жалб этиш бўйича синов дастури ишга туширилган. Унга мувофиқ, Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар олишнинг бир қатор тартиблари Ўзбекистонга ўтказилди.
Шу жумладан, мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш, COVID-19 тестини ўтказиш ва “Спутник Лайт” билан эмлаш, шунингдек, Россияга киришни тақиқлашни текшириш масалалари назарда тутилган.
Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилишича, энди пандемияга қарши чекловлар олиб ташланиши шароитида, жумладан, чегарадан ўтиш жойларида синов лойиҳасини давом эттириш мақсадга
мувофиқ эмас.Маълумотларга кўра, лойиҳа доирасида Россия қурилиш объектларига 4750 нафар Ўзбекистон фуқароси келган.