Рақамлаштириш бўйича халқни рози қиладиган тизим тўлиқ яратилмаган – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2023
Oбуна бўлиш
Йиғилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини янада ошириш зарурлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистонда вазирликларнинг 5 мингта функциясидан фақат 30 фоизи рақамлашган. Бу ҳақда президент раислигида ўтказилаётган рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтилди.
Йиғилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини янада ошириш зарурлиги таъкидланди.
Қайд этилишича, электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимининг (ЭҲНАТ) 160 дан ортиқ функцияси бўлсада, ҳозирда фақат 1-2 тасидан фойдаланилаяпти. Жумладан, туман электр тармоқлари корхоналари қаерда авария бўлганини фақат аҳоли мурожаати орқали билади.
Шу каби масалалар тартибга солинмагани танқид қилинди. Мутасаддиларга ЭҲНАТ имкониятларини тўлиқ инвентаризация қилиб, уларни ҳудудларнинг электр балансини шакллантириш, ноқонуний уланишлар ва аварияларни назорат қилиш, истеъмолни режалаштириш каби йўналишларда ишлатиш топширилди.
Шунингдек, аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган ички ишлар идораларида 34 та, адлия идораларида 32 та, “Ўзстандарт”да 29 та, соғлиқни сақлашда 11 та хизмат электрон шаклга ўтказилмагани қайд этилди.
“Мисол учун, ишга ёки ўқишга кириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда керак бўладиган “086-шакл” тиббий маълумотномани олиш учун одамлар ҳар сафар поликлиникага мурожаат қилишга мажбур. Ерларни хусусийлаштириш учун мурожаат онлайн берилади. Аммо коммунал соҳадаги маълумотлар рақамлашмагани боис, кейинги босқичлар барибир “қўлда” қилинмоқда. Ёки, йилига 300 мингдан зиёд харидор янги машина сотиб олади. Лекин, рўйхатдан ўтиш ва давлат рақами олиш учун ҳалигача йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бориш зарур”, - дейилади хабарда.
Президент қолган вазирликларда ҳам рақамлаштириш бўйича халқни рози қиладиган тизим тўлиқ яратилмаганини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0