Қозоғистонда Россия донини учинчи мамлакатларга сотишнинг яширин схемаси фош қилинди

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишУборка урожая зерновых, архивное фото
Уборка урожая зерновых, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Oбуна бўлиш
Компаниялардан бири 2021-2022 йилларда Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистонга 8,3 минг тонна миқдоридаги Россия донини экспорт қилган.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги Россия донини учинчи мамлакатларга сотишнинг яширин схемасини фош қилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизматига асосланиб РИА Новости ёзмоқда.
“Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали учинчи давлатларга экспорт қилиш мақсадида Россия донининг кулранг импорт схемаси вилоят транспорт прокуратурасини мувофиқлаштириш қошидаги Молиявий мониторинг агентлигининг Павлодар вилояти бўйича бошқармаси томонидан аниқланди”, — дейилади хабарда.
Тергов натижаларига кўра, компаниялардан бири 2021-2022 йилларда Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистонга 8,3 минг тонна миқдоридаги 1 миллиард тенгедан (2,2 миллион доллар) ортиққа баҳоланган Россия донини экспорт қилган.
“Шу билан бирга, имтиёзли экспорт тарифини олиш учун компания маҳаллий деҳқон хўжаликларидан доннинг Қозоғистондан келиб чиқишини тасдиқловчи сохта счёт-фактуралардан фойдаланган. Бу эса транзит тарифидан қочишга имкон берган ва “КТЖ - юк ташувчи” МЧЖга 150 миллион тенге (337 000 доллар) миқдорида зарар етказган”, — дейилади пресс-релизда.
Таъкидланишича, судгача тергов давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0