Ўзбекистон ишбилармонлари Қозоғистонда ўтказиладиган девелоперлар саммитида қатнашади

Алматы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Oбуна бўлиш
Ташкилотчилар Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Россия ва бошқа мамлакатларнинг қурилиш компаниялари эгалари ва бошқарувчиларини саммитда иштирок этишга таклиф қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. 1-2 март кунлари Олмаота шаҳрида Халқаро девелоперлар саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад МДҲ мамлакатларида девелоперлик лойиҳалари сифатини ошириш ҳамда тажриба алмашиш ва умумий муаммоларни ҳал қилиш учун кучли халқаро қурувчилар ҳамжамиятини яратишдан иборат.
Таъкидланишича, саммит икки бўлимдан иборат бўлади. Биринчиси – “Бошқарув, маҳсулот ва қурилиш”. Унда тадбир иштирокчилари янги бинолар бозоридаги таҳлил ва прогнозлар, жаҳон архитектураси тенденциялари ва маҳсулот ўзгаришлари ва бошқа мавзуларни муҳокама қилади.
“Маркетинг ва сотиш” бўлимида мутахассислар истеъмолчилар эҳтиёжларига қандай қилиб тез мослашиш ҳақида маълумот беради.
Ташкилотчилар Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Россия ва бошқа мамлакатларнинг қурилиш компаниялари эгалари ва бошқарувчиларини саммитда иштирок этишга таклиф қилмоқда.
Спикерлар орасида Asadel Partners жамғармасининг бошқарувчи ҳамкори, margulan.info таълим платформаси асосчиси Марғулан Сейсембаев, Bi Group холдинг директорлар кенгаши раиси Айдин Рахимбаев (Қозоғистон), Golden House компанияси бош директори Алексей Болдин (Ўзбекистон), “Самолёт плюс” бошқарувчи ҳамкори Дмитрий Волков (Россия), “Мармакс” ГК асосчиси ва бош директори Юрий Юров (Россия), “Этажи Девелопмент” директори Марсель Габдульманов (Россия) бор.
Янгиликлар лентаси
0