Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этилади

© Yuz.uzМактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этилади
Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўқувчиларда касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида IT инжиниринг, таржимонлик ва бошқа йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Умумтаълим муассасаларида 100 мингта тўгарак ташкил этиш бўйича зарур ишлар бошланди деб хабар қилмоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Бунда ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари, IT инжиниринг, таржимонлик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этишга устуворлик берилмоқда.
Ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 79,5 млрд. сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, таълим муассасаларида бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги фармонида белгиланган эди.
Янгиликлар лентаси
0