https://sputniknews.uz/20230220/hech-qanday-imkoniyatlarsiz-saudiya-rossiya-bilan-kurashda-engilmoqda-32391462.html
Нефт бозори учун кураш: Саудия Арабистони Хитойни Россияга топширмоқда
Нефт бозори учун кураш: Саудия Арабистони Хитойни Россияга топширмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Москва ва Ар-Риёд дунёдаги энг йирик хом нефть импортчиси - Хитой бозори учун курашмодқа ва бунда ҳозирча Россия ғалаба қозонмоқда. 20.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-20T17:35+0500
2023-02-20T17:35+0500
2023-04-05T18:43+0500
саудия арабистони
хитой
нефть
импорт
аналитика
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/09/29832511_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_2c74ac55e3762f2f6ab2d48b58a3611e.jpg
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Хитойда нефтга талаб кескин ошди. Саудия Арабистони асосий етказиб берувчи эди, лекин охирги вақтларда Россия яхши чегирмалар таклиф қилиб, етакчиликни ўз қўлига олмоқда.Маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари нефть маҳсулотлари учун навбатга қўйилган. Ар-Риёд учун бу мутлақо кутилмаган воқеа бўлди.2022 йилда Москва Хитой ва Ҳиндистонга углеводородлар етказиб беришни сезиларли даражада оширди.Дунёнинг иккинчи иқтисодиёти энергия импортига жуда боғлиқ: нефтнинг 72 фоизи ва газнинг 45 фоизи чет элдан келтирилади. Шунинг учун Пекинга ҳеч қандай ёқилғи ортиқча эмас. Россия 2022 йилнинг майидан июлигача Хитойда етакчилик қилган. Аммо август ойида Саудия Арабистони яна биринчиликка чиққан эди. Кузатувчиларга кўра, бу узоқ давом этмайди.Халқаро энергетика агентлиги прогнозларига кўра, 2023 йилда жаҳонда нефтга бўлган талаб кунига 1,9 миллион баррелга ошиб, рекорд даражадаги 101,7 миллион баррелга етади.Refinitiv Oil Research маълумотларига кўра, январь ойида Хитой Россиядан кунига 2,03 миллион баррел, Саудиядан эса 1,77 миллион баррел нефть сотиб олган.Bloomberg прогнозларига кўра, Хитойнинг PetroChina ва CNOOC гигантлари томонидан Россия хомашёсининг навбатдаги кенг кўламли харидлари яқинлашмоқда. Натижада кунлик импортга яна ярим миллион қўшилади.Шунингдек, Хитойнинг мустақил нефтни қайта ишлаш заводлари аллақачон мазутга эътибор қаратмоқда. Москва 5 февралда кучга кирган Европа эмбаргосидан олдин ҳам мазут ва вакуумли газойл экспортининг муҳим қисмини Осиё ва Яқин Шарққа йўналтирди.Kpler маълумотларига кўра, январь ойида Хитой Россиядан рекорд даражадаги 3,89 миллион баррел мазут сотиб олди. Март ойидаги етказиб бериш эса қарийб икки баравар кўпайиб, 6,75 млнга етади.Таҳлилчиларнинг айтишича, Москва ва Ар-Риёд дунёдаги энг йирик хом нефть импортчиси учун қаттиқ курашга тўқнаш келди. Ҳозирча Россия ғалаба қозонмоқда.
саудия арабистони
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/09/29832511_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_5789efd45d1b37c22b4024212b2b34a7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саудия арабистони, хитой, нефть, импорт, аналитика, россия
саудия арабистони, хитой, нефть, импорт, аналитика, россия
Нефт бозори учун кураш: Саудия Арабистони Хитойни Россияга топширмоқда
17:35 20.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Москва ва Ар-Риёд дунёдаги энг йирик хом нефть импортчиси - Хитой бозори учун курашмодқа ва бунда ҳозирча Россия ғалаба қозонмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Хитойда нефтга талаб кескин ошди. Саудия Арабистони асосий етказиб берувчи эди, лекин охирги вақтларда Россия яхши чегирмалар таклиф қилиб, етакчиликни ўз
қўлига олмоқда. Маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари нефть маҳсулотлари учун навбатга қўйилган. Ар-Риёд учун бу мутлақо кутилмаган воқеа бўлди.
2022 йилда Москва Хитой ва Ҳиндистонга углеводородлар етказиб беришни сезиларли даражада оширди.
Хитой божхона маълумотларига кўра, Россиядан 86,25 миллион тонна нефть – кунига 1,72 миллион баррел, яъни 2021 йилга нисбатан саккиз фоиз кўп нефть келтирилди. Саудиядан эса хитойликлар 87,49 млн тонна нефть сотиб олди.
Дунёнинг иккинчи иқтисодиёти энергия импортига жуда боғлиқ: нефтнинг 72 фоизи ва газнинг 45 фоизи чет элдан келтирилади. Шунинг учун Пекинга ҳеч қандай ёқилғи ортиқча эмас. Россия 2022 йилнинг майидан июлигача Хитойда етакчилик қилган. Аммо август ойида Саудия Арабистони яна биринчиликка чиққан эди. Кузатувчиларга кўра, бу узоқ давом этмайди.
Халқаро энергетика агентлиги прогнозларига кўра, 2023 йилда жаҳонда нефтга бўлган талаб кунига 1,9 миллион баррелга ошиб, рекорд даражадаги 101,7 миллион баррелга етади.
“Хитой нефтни қайта ишлаш корхоналари АҚШ ва Бразилия, Ангола ва Нигериядан, лекин биринчи навбатда Россиядан харидларни максимал даражада ошириши керак”, - дея қайд этади “OilPrice”.
Refinitiv Oil Research маълумотларига кўра, январь ойида Хитой Россиядан кунига 2,03 миллион баррел, Саудиядан эса 1,77 миллион баррел нефть сотиб олган.
Bloomberg прогнозларига кўра, Хитойнинг PetroChina ва CNOOC гигантлари томонидан Россия хомашёсининг навбатдаги кенг кўламли харидлари яқинлашмоқда. Натижада кунлик импортга яна ярим миллион қўшилади.
Шунингдек, Хитойнинг мустақил нефтни қайта ишлаш заводлари аллақачон мазутга эътибор қаратмоқда. Москва 5 февралда кучга кирган Европа эмбаргосидан олдин ҳам мазут ва вакуумли газойл экспортининг муҳим қисмини Осиё ва Яқин Шарққа йўналтирди.
Kpler маълумотларига кўра, январь ойида Хитой Россиядан рекорд даражадаги 3,89 миллион баррел мазут сотиб олди. Март ойидаги етказиб бериш эса қарийб икки баравар кўпайиб, 6,75 млнга етади.
Таҳлилчиларнинг айтишича, Москва ва Ар-Риёд дунёдаги энг йирик хом нефть импортчиси учун қаттиқ курашга тўқнаш келди. Ҳозирча Россия ғалаба қозонмоқда.