Элдор Шомуродов - биография

© Jenoa CFC / Instagram Элдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбек футболчиси, Италиянинг “Специя” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг биографияси батафсил - Sputnik да

Элдор Шомуродовнинг таржимаи ҳоли

Элдор Шомуродов 1995 йил 29 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон шаҳрида таваллуд топган. Отаси Ўзбекистон чемпионати қуйи лигалари жамоаларида тўп сурган, акаси Санжар ҳам футбол билан шуғулланган. Ҳозирда Сурхондарё футбол ассосиациясининг вице-президенти лавозимида фаолият юритади. Спортчининг амакиси Илҳом Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси бўлган.
Элдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Элдор Шомуродов
6 ёшидан футбол билан шуғулланган. 11 ёшида Муборак шаҳрининг “Машъал” футбол клуби академиясида таҳсил олишни бошлаган. 2014 йилда асосий таркибда жалб этилиб, ўша мавсумнинг ўнта учрашувида майдонга тушган. Шунда “Машъал” Ўзбекистон чемпионатида бешинчи ўринни эгалланган. Кейинчалик ёшлар терма жамоасига жалб этилган.
2015 йил бошида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига ўтган ва унда 2017 йил июнигача тўп сурган. 96 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган (Ўзбекистон олий лигаси, Ўзбекистон кубоги ва Осиё чемпионлар лигасида). “Бунёдкор” билан биргаликда Ўзбекистон кубоги финалчисига айланди ва Ўзбекистон чемпионати кумуш медалини қўлга киритган.
© ФК "Ростов"Элдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Элдор Шомуродов
2017 йилнинг июль ойида Шомуродов Россиянинг “Ростов” клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолади. Россия чемпионатидаги дебютини 2017 йилнинг 30 июлида 3-тур доирасидаги сафарда “Амкар”га қарши ўйинда (1:0) ўтказган – 88-дақиқада захирадан майдонга тушган. 2019 йилнинг май ойи охирида “Ростов” Шомуродов билан шартномани 3 йилга, 7 июнда эса беш йилга узайтирди. 2019 йил август ойида у Премьер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 2019/20 йилги мавсумда Россия чемпионатининг 28 учрашувида 11 та гол урди.
© AP / Stefano NicoliЭлдор Шомуродов "Женоа" сафида
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Элдор Шомуродов "Женоа" сафида
2020 йил 1-октябрда Италиянинг “Женоа” клубига ўтди. Клуб билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Трансфер суммаси 7,5 миллион еврони ташкил этди. Шомуродов Италия чемпионатида тўп сурган Илёс Зайтуллаевдан кейин иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди. 19-октябрда “Верона”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, “А серия”да дебют қилди. 30 ноябрь куни А Сериянинг иккинчи бўлимида “Парма”га қарши ўйинда “Женоа” учун биринчи голини урди.
© AFP 2023 / ANDREAS SOLAROЭлдор Шомуродов "Рома" сафида
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Элдор Шомуродов "Рома" сафида
2021 йил 2 августда футболчи “Рома”га ўтди. Шартнома суммаси 17,5 миллион еврони ташкил қилди. 2021 йил 19 август куни Элдор янги клуби сафида Конференция лигаси саралаш босқичи плей-офф ўйинида “Трабзонспор”га қарши ўйинда илк голини урди ва ва бу ўйин “Рома”нинг ғалабаси билан якунланди.
2023 йил 30 январь куни Шомуродов Италиянинг “Специя” клуби сафига ўтди. Трансфер суммаси 1,5 млн еврони ташкил этди.

Терма жамоадаги фаолияти

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида бир нечта ўйин ўтказган. 2016 йилгача ёшлар жамоасида тўп сурган. 2015 йилдан Ўзбекистон терма жамоасида ўйнай бошлаган. 2015 йилнинг 3 сентябрь куни ЖЧ-2018 саралаш турнири доирасидаги Яман терма жамоасига қарши ўйинда миллий терма жамоадаги дебют учрашувини ўтказган ва кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланган.
© Ассоциация футбола УзбекистанаЭлдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси сафида
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси сафида

Шахсий ҳаёти

Элдор Шомуродов Омина исмли қизга уйланган. Ижтимоий тармоқлардаги суратлардан кўриш мумкинки, уларнинг икки нафар фарзандлари бор.
© ТвиттерЭлдор Шомуродов женился
Элдор Шомуродов женился - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Элдор Шомуродов женился

Ютуқлари

Ўзбекистон ПФЛ кубоги соҳиби: 2014 йил ("Машъал")
Ўзбекистон Чемпионати кумуш медали соҳиби: 2016 йил ("Бунёдкор")
УЭФА конференция лигаси ғолиби: 2021/22 ("Рома")
Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси: 2019, 2021
Россия чемпионатининг 33 нафар энг яхши футболчиси рўйхатига киритилган: 2019/20
© Пресс-служба Ассоциации футбола УзбекистанаЭлдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Элдор Шомуродов
Янгиликлар лентаси
0