Байден Украинага қандай ваъдалар билан келгани маълум бўлди

© AFP 2023 / DIMITAR DILKOFFЖо Байденнинг Кийевга ташрифи 2023-йил 20-феврал.
Жо Байденнинг Кийевга ташрифи 2023-йил 20-феврал. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ Киевга умумий қиймати 500 миллион доллар бўлган қурол-аслаҳа етказиб беришни ваъда қилди.
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Оқ уй АҚШ президенти Жо Байденнинг бугун Украинада бўлиб ўтаётган ташрифига доир баёнотини эълон қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Унда, хусусан АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам беришда давом этиши ва Россияга қўшимча санкциялар киритилиши ваъда берилган.
Америка президенти Киевга янги, умумий қиймати $500 млн. бўлган ҳарбий ёрдам жўнатишни ваъда берди. Унинг таркибига ҳаво мудофаа тизимлари, жумладан HIMERS ёппасига ўт очиш тизими ҳам кириши айтилган.
Маълум бўлишича, Байден Киевга поездда етиб келган. Бу махсус операция бошлангагнидан буён АҚШ президентининг Украинага биринчи ташрифидир.
Киевдан сўнг Байден Польшага йўл олади ва у ерда Анжей Дуда билан учрашади, НАТО бўйича иттифоқчилар олдида нутқ сўзлайди.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0