Байден Киевга келди

© AFP 2023 / DIMITAR DILKOFFЖо Байденнинг Кийевга ташрифи 2023-йил 20-феврал.
Жо Байденнинг Кийевга ташрифи 2023-йил 20-феврал. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Oбуна бўлиш
Байден Украинага ташриф буюрди ва янги қуроллар юборишни ваъда қилди.
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Киевда, деб хабар қилмоқда “Украина ҳақиқати” нашри.
“АҚШ президенти Байден Киевга етиб келди. Жо Байден Владимир Зеленский билан Авлиё Майкл соборида учрашди", - ”, — дейилади хабарда.
Оқ уй ҳам Байденнинг Киевга ташрифини тасдиқлади ва таалуқли баёнот тарқатди. Унда янги қуроллар етказиб берилиши ва шу ҳафта жорий этиладиган санкциялар эълон қилиниши хабар қилинган.
Бироз олдин Украинанинг "Strana.ua" нашри хорижий делегациялар келиши сабабли пойтахт марказидаги кўчалар тўсиб қўйилгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ Украина Олий Радаси депутати Александр Дубинский буни Халқаро Валюта Жамғармаси директори Кристалина Георгиеванинг ташрифи билан боғлиқлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, бугун бутун Украина ҳудудида, жумладан Киевда ҳам ҳаво ҳужуми хавфидан огоҳлантириши эълон қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0