Хитойдаги Халқаро ЭКСПО марказида Ўзбекистон савдо павильони очилди – видео

© AFPНебоскребы в городе Циндао, Китайская Народная Республика
Небоскребы в городе Циндао, Китайская Народная Республика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон савдо кўргазмаси пештахталаридан мамлакатда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар жой олган.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. 17 февраль куни Хитойнинг Циндао шаҳрида “Хитой – ШҲТ намунавий зонаси марвариди” халқаро ЭКСПО маркази ҳудудида Ўзбекистон савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Мазкур мажмуада Ўзбекистон билан бир қаторда ШҲТга аъзо бўлган бошқа давлатларнинг савдо павильонлари ҳам жой олган.
Ўзбекистон савдо кўргазмаси пештахталаридан мамлакатда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар жой олган.
Хусусан, мева шарбатлари, табиий асал, қуритилган мевалар, қандолат маҳсулотлари, маъданли сувлар, заъфарон, тўқимачилик ва чарм-саноат маҳсулотлари, кабел-ўтказгичлар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари шулар жумласига киради.
ЭКСПО марказида ташкил этилган Ўзбекистон савдо павильонининг майдони 600 квадрат метрни ташкил этади.
“Миллий услубда ишланган павильон ўртасида қад кўтарган Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали, Регистон ансамблидаги Мирзо Улуғбек мадрасаси ва Бухоронинг Минораи калон макетлари меҳмонларда алоҳида таассурот қолдирди”, - дейилади хабарда.
“Хитой-ШҲТ намунавий зонаси марвариди” деб номланган ЭКСПО марказининг умумий майдони 168 минг квадрат метрни ташкил этади. Мазкур майдон Ўзбекистоннинг Хитой ва умуман ШҲТ давлатлари билан савдо-иқтисодий ва логистика тизимлари ҳамкорлигини янада ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳим амалий аҳамиятга эга.
Янгиликлар лентаси
0