https://sputniknews.uz/20230219/toshkentda-hotel-business-forum-2023-forumi-otkaziladi--32371526.html
Тошкентда “HOTEL BUSINESS FORUM-2023” ўтказилади
Тошкентда “HOTEL BUSINESS FORUM-2023” ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Тадбир Ўзбекистон Отельерлар ассоциацияси томонидан Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда. 19.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-19T11:36+0500
2023-02-19T11:36+0500
2023-02-19T11:39+0500
туризм
тошкент
форум
меҳмонхона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29871075_0:47:900:553_1920x0_80_0_0_cb0d7bb2fc320a86f4a01774d7710730.jpg
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. 2–3 март кунлари Тошкент шаҳридаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “HOTEL BUSINESS FORUM-2023” тадбири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълум қилди.Таъкидланишича, тадбир “Меҳмондўстлик тенденциялари: хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамкорликдан IT ечимларигача. Ўзбекистондаги меҳмонхоналар. Лойиҳалар ва бинолар” мавзусига бағишланади. У Ўзбекистон Отельерлар ассоциацияси томонидан Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.Унда “Radisson”, “Hilton”, “Accor”, “Marriott”, “Wyndham” ва бошқа глобал меҳмонхона тармоқларининг минтақавий етакчилари ҳам қатнашади.Маълумот учун, жорий йилда яна бир қанча операторлар Ўзбекистон меҳмонхона бозорига чиқишни режалаштирмоқда. Хусусан, “Holiday Inn”, “Curio Collection by Hilton”, “Intercontinental” 2023 йилнинг биринчи чорагида меҳмонхоналарни ишга тушириш бўйича якуний ишларни амалга оширмоқда.2023 йил январь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 4000 дан ортиқ жойлаштириш объектлари фаолият кўрсатмоқда. Улардан 2458 таси меҳмон уйлари ва ётоқхоналар, 1200 дан ортиқ меҳмонхоналар, 66 таси сертификат олган дам олиш масканларидир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29871075_50:0:850:600_1920x0_80_0_0_9c805e8e1cbf77bc1012c4cc4b6de865.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, тошкент, форум, меҳмонхона
туризм, тошкент, форум, меҳмонхона
Тошкентда “HOTEL BUSINESS FORUM-2023” ўтказилади
11:36 19.02.2023 (янгиланди: 11:39 19.02.2023) Тадбир Ўзбекистон Отельерлар ассоциацияси томонидан Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. 2–3 март кунлари Тошкент шаҳридаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “HOTEL BUSINESS FORUM-2023” тадбири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги
маълум қилди. Таъкидланишича, тадбир “Меҳмондўстлик тенденциялари: хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамкорликдан IT ечимларигача. Ўзбекистондаги меҳмонхоналар. Лойиҳалар ва бинолар” мавзусига бағишланади. У Ўзбекистон Отельерлар ассоциацияси томонидан Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.
Унда “Radisson”, “Hilton”, “Accor”, “Marriott”, “Wyndham” ва бошқа глобал меҳмонхона тармоқларининг минтақавий етакчилари ҳам қатнашади.
Қайд этилишича, форум доирасида II-Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтади. Ушбу лойиҳа 2022 йилда бошланган бўлиб, 27 та меҳмондўстлик номинацияси тақдим этилади.
Маълумот учун, жорий йилда яна бир қанча операторлар Ўзбекистон меҳмонхона бозорига чиқишни режалаштирмоқда. Хусусан, “Holiday Inn”, “Curio Collection by Hilton”, “Intercontinental” 2023 йилнинг биринчи чорагида меҳмонхоналарни ишга тушириш бўйича якуний ишларни амалга оширмоқда.
2023 йил январь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 4000 дан ортиқ жойлаштириш объектлари фаолият кўрсатмоқда. Улардан 2458 таси меҳмон уйлари ва ётоқхоналар, 1200 дан ортиқ меҳмонхоналар, 66 таси сертификат олган дам олиш масканларидир.