https://sputniknews.uz/20230219/qirgizistonning-sobiq-prezidentlari-bir-birlarini-kechirishdi--japarov--32373688.html
Қирғизистоннинг собиқ президентлари бир-бирларини кечиришди – Жапаров
Қирғизистоннинг собиқ президентлари бир-бирларини кечиришди – Жапаров
Sputnik Ўзбекистон
Учрашув нейтрал ҳудудда бўлиб ўтган. 19.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-19T16:00+0500
2023-02-19T16:00+0500
2023-02-19T16:00+0500
дунёда
қирғизистон
президент
садир жапаров
алмазбек атамбаев
соронбай жээнбеков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/11/30057124_0:0:2048:1153_1920x0_80_0_0_7d43c0312d5e1a92929c4bbb9776ce1d.jpg
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатнинг барча собиқ давлат раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев хабар берди.Учрашув нейтрал ҳудудда бўлиб ўтган. Унда Асқар Акаев (1991-2005), Қурманбек Бакиев (2005-2010), Роза Отунбаева (2010-2011), Алмазбек Атамбоев (2011-2017) ва Сооронбай Жээнбеков (2017-2020) иштирок этган.Жапаров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида учрашув ҳақида пост эълон қилган.Жапаровнинг сўзларига кўра, собиқ давлат раҳбарлари унинг “бир мушт бўлиш” ташаббусини қўллаб-қувватлаган. Йиғилишда улар “ғазабини билдирган, норозиликларини айтган, бироқ шу билан бирга камчиликларини ҳам тан олган”.Унинг сўзларига кўра, ҳар бир собиқ президентнинг сиёсатида фожиали воқеаларга олиб келган камчиликлар ва хатолар бўлган.У Қирғизистоннинг ҳар бир фуқаросини бирлашишга чақириб, аввалги давлат раҳбарларининг ҳеч бирига шахсий даъвоси йўқлигини таъкидлаган.Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳибсдан озод этилган эди.
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/11/30057124_209:0:1876:1250_1920x0_80_0_0_05572b142459ef98745bd8ab0c9df365.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, президент, садир жапаров, алмазбек атамбаев, соронбай жээнбеков
дунёда, қирғизистон, президент, садир жапаров, алмазбек атамбаев, соронбай жээнбеков
Қирғизистоннинг собиқ президентлари бир-бирларини кечиришди – Жапаров
Учрашув нейтрал ҳудудда бўлиб ўтган.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатнинг барча собиқ давлат раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев
хабар берди. Учрашув нейтрал ҳудудда бўлиб ўтган. Унда Асқар Акаев (1991-2005), Қурманбек Бакиев (2005-2010), Роза Отунбаева (2010-2011), Алмазбек Атамбоев (2011-2017) ва Сооронбай Жээнбеков (2017-2020) иштирок этган.
Жапаров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида учрашув ҳақида пост эълон қилган.
“Аввалги барча президентлар билан уларни бир стол атрофига йиғиб, учрашув ўтказдим”, - деб ёзади у.
Жапаровнинг сўзларига кўра, собиқ давлат раҳбарлари унинг “бир мушт бўлиш” ташаббусини қўллаб-қувватлаган. Йиғилишда улар “ғазабини билдирган, норозиликларини айтган, бироқ шу билан бирга камчиликларини ҳам тан олган”.
“Ва энг муҳими, улар бир-бирларини кечира олишди! Менинг мақсадим ҳам шу эди”, - деди Жапаров.
Унинг сўзларига кўра, ҳар бир собиқ президентнинг сиёсатида фожиали воқеаларга олиб келган камчиликлар ва хатолар бўлган.
“Бироқ, кечира билиш ва кечирилиш дин нуқтаи назаридан ҳам, аждодлар урф-одатларида ҳам буюк анъанадир. Агар биз Қирғизистон ривожланишини истасак, эски хафагарчилик ва норозиликлардан воз кечишимиз керак”, - деган Жапаров.
У Қирғизистоннинг ҳар бир фуқаросини бирлашишга чақириб, аввалги давлат раҳбарларининг ҳеч бирига шахсий даъвоси йўқлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳибсдан озод
этилган эди.