Ўзбекистонлик талабалар рус тили бўйича халқаро олимпиадада қатнашишлари мумкин

© pexels.com/MonsteraСтудент записывающий лекцию
Студент записывающий лекцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2023
Oбуна бўлиш
Олимпиада масофавий тарзда уч босқичда ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик талабалар рус тили бўйича халқаро олимпиадада қатнашишлари мумкин. Бу ҳақда Тошкентдаги Рус уйи матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, олимпиадада қуйидагилар иштирок этиши мумкин:
бакалавриат, мутахассислик, магистратура ва аспирантура дастурлари бўйича ўқиётган Россия ва хорижий олий ўқув юртлари талабалари;
Россиядаги олий таълим муассасаларининг тайёргарлик факультетлари, таълим бўлимлари талабалари;
чет элда ташкил этилган рус тили курслари талабалари;
хорижий таълим ташкилотларининг (мактаблар, коллежлар, ўқув марказлари) катта синф ўқувчилари.
Олимпиада масофавий тарзда уч босқичда ўтказилади. 1 мартгача олимпиада сайтида рўйхатдан ўтиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0