Ўзбекистонга қайси давлат кўпроқ инвестиция киритяпти?

CC BY-SA 4.0 / Mysportedit / Декоративная надпись "Tashkent City" (cropped and resized)Международный деловой центр Ташкент-Сити
Международный деловой центр Ташкент-Сити - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2023
Oбуна бўлиш
Асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг улуши 41,6 фоизни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. 2022 йилда Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қарийб 270 трлн. сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг улуши 41,6 фоизни ташкил этган.
Ўзлаштирилган жами хорижийинвестиция вакредитлар ҳажмидаэнг юқориулушга эгабўлган инвестордавлатлар:
Россия – 20,3 %;
Хитой – 16,4 %;
Туркия – 10,1 %;
Германия – 6 %;
Саудия Арабистони – 6 %;
АҚШ – 3,8 %.
Маълумотларга кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда хорижий инвестицияли корхоналарнинг энг кўпи Россия иштирокида ташкил қилинган. Булар 967 та ташкилот ва корхона бўлиб умумий миқдорнинг 33 фоизини ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0