Ўзбекистонда 6,3 млн. нафар аҳоли қандли диабет бўйича скринингдан ўтказилади

© Depositphotos / KruchenkovaЧеловек с глюкометром измеряет сахар в крови
Человек с глюкометром измеряет сахар в крови - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2023
Oбуна бўлиш
18-40 ёшли 12,6 млн. нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 6,3 млн. нафар аҳоли юрак-қон томир касаллиги ва қандли диабет бўйича скринингдан ўтказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.
Бунда, туғуруқ комплексларини таъмирлаш, уларни зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва туғуруқ ўринлари сонини мавжуд 11 мингтадан 15 мингтага ёки 35 фоизга ошириш кўзда тутилган.
46 та туманлараро перинатал марказларини жиҳозлашга 5,2 миллион доллар маблағ йўналтирилади.
Шунингдек, 2023 йилда болаларнинг ҳам ақлий, ҳам жисмоний, рационал ва соғлом ривожланиши, аёлларда камқонлик ва туғма нуқсонларнинг олдини олиш мақсадида болаларни ҳамда ўсмир қиз ва ҳомиладор аёлларни витамин ва дори воситалари билан бепул таъминлашга 145 млрд. сўм йўналтирилади.
Қайд этилишича, 18-40 ёшли 12,6 млн. нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади.
40 ёш ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 6,3 млн. нафар аҳоли юрак-қон томир касаллиги ва қандли диабет бўйича скрининг текширувлари билан қамраб олинади.
Шунингдек, 9 млн. нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ўрта мактаб ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0