Молдовада мухолифатдаги “Шор” партияси ҳукуматга қарши янги митингга чиқди

© Sputnik / Родион Прока / Медиабанкка ўтишАкция протеста оппозиции в Кишиневе. Архивное фото
Акция протеста оппозиции в Кишиневе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2023
Oбуна бўлиш
Намойишчилар ҳукуматга қарши шиорлар ёзилган плакатларни ушлаб, президент Майя Санду ва бош вазир Дорин Речанни истеъфога чиқишга чақирмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Молдовада мухолифатдаги “Шор” партияси тарафдорлари ва вакиллари якшанба куни ҳукуматга қарши янги митингга чиқди, колонналар Кишинёвнинг марказий кўчалари бўйлаб парламент биноси томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Намойишчилар ҳукуматга қарши шиорлар ёзилган плакатларни ушлаб, президент Майя Санду ва бош вазир Дорин Речанни истеъфога чиқишга чақирмоқда. Норозилик ҳаракати етакчиларининг тушунтиришича, якшанба кунги митингда республика аҳолисининг коммунал тўловларга сарфлаган пулларини қайтариш талаблари қўйилади.
“Биз аҳолидан ўғирланган пулларни қайтариб олмоқчимиз. Мамлакатимизда газ ва иссиқлик учун тарифлар саккиз баравар ошди, биз бу ҳолат мамлакат раҳбарияти, ҳукумат айби билан содир бўлди, деб ҳисоблаймиз. Фуқароларнинг қиш ойларидаги тўловларини тўлиқ беришни талаб қиламиз. Албатта, бу ҳукумат истеъфога чиқиши керак, парламент тарқатилиши керак. “Ҳаракат ва бирдамлик” партиясининг ҳукмрон режими иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишга ожизлигини исботлади”, - дейди “Шор” партияси раиси ўринбосари Марина Таубер.
Аввалроқ мухолифатдаги “Шор” партияси электр энергияси тарифлари ва нархлар ошишига қарши норозилик намойишлари қайта бошланганини маълум қилган эди. Биринчи норозилик акцияси 19 февралга белгиланганди.
Кўплаб сўровлар шуни кўрсатадики, мамлакат аҳолисининг қарийб 60 фоизи кейинги парламент сайловларига қадар “Ҳаракат ва бирдамлик” партиясининг яна уч йил ҳокимиятда қолиши мумкинлигига шубҳа қилади. Шунингдек, молдоваликларнинг қарийб 70 фоизининг ҳокимият сиёсатидан ҳафсаласи пир бўлган ва деярли 65 фоизи ҳукуматни ўзгартириш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.
Намойишчилар газ, бошқа энергия манбалари ва озиқ-овқат нархларининг мисли кўрилмаган даражада ошиши, шунингдек, юқори инфляция ва турмуш даражасининг тушиб кетишидан ғазабда.
Мамлакат раҳбарияти Россия билан газ нархини яхшилаш бўйича музокаралар олиб боришни истамагани, шунингдек, мухолифат вакилларига сиёсий босим ўтказгани учун танқид қилинади. Молдова ҳукумати бир неча бор “Шор” партиясини ноқонуний молиялаштирилишда айблаб, уни тугатишга чақирган.
Янгиликлар лентаси
0