https://sputniknews.uz/20230219/aqsh-mamuriyati-baydenning-sogligi-haqidagi-haqiqatni-yashirayotgani-aytildi-32375984.html
АҚШ маъмурияти Байденнинг соғлиғи ҳақидаги ҳақиқатни яшираётгани айтилди
АҚШ маъмурияти Байденнинг соғлиғи ҳақидаги ҳақиқатни яшираётгани айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Аксарият америкаликлар Байденнинг руҳий саломатлиги бутунлай ёмонлашганини кўришмоқда, деди конгрессмен. 19.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-19T18:10+0500
2023-02-19T18:10+0500
2023-02-19T18:11+0500
дунёда
ақш
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0c/31413171_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_8973d22440876ff9879b66a40fbd5d2f.jpg
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Америка маъмурияти АҚШ президенти Жо Байденнинг соғлиғи ҳақидаги ҳақиқатни яширади, бу “ташвиш уйғотади”. Бу ҳақда Оқ уйнинг собиқ шифокори, республикачи конгрессмен Ронни Жексон маълум қилди.Пайшанба куни Америка раҳбари йиллик тиббий кўрикдан ўтди, натижада Оқ уй Байден президент вазифаларини самарали бажаришга қодирлиги ҳақидаги хулосанинг беш саҳифали матнини тарқатди. Унга кўра, Байден соғлом ва склероздан ҳам, Паркинсон касаллигидан ҳам азият чекмайди.Жексон сўров натижаларини шарҳлар экан, президентнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни “яшириш”га чек қўйишни талаб қилди.Оқ уйнинг собиқ шифокорига кўра, эълон қилинган ҳисобот “бу маъмурият ҳақиқатни яширишда қатъийлигини яна бир бор тасдиқлайди”.Байден ўтган йилнинг ноябрида 80 ёшга тўлган. Баъзан у исм-шариф ёки лавозимларни чалкаштириб юборади, у саҳнадан чиқиш йўлини излаб бошқаларнинг ёрдамига мурожаат қилган ҳолатлар бўлган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0c/31413171_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_b863aa5cd8d484c8670474a5c32d0783.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, жо байден
АҚШ маъмурияти Байденнинг соғлиғи ҳақидаги ҳақиқатни яшираётгани айтилди
18:10 19.02.2023 (янгиланди: 18:11 19.02.2023) Аксарият америкаликлар Байденнинг руҳий саломатлиги бутунлай ёмонлашганини кўришмоқда, деди конгрессмен.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Америка маъмурияти АҚШ президенти Жо Байденнинг соғлиғи ҳақидаги ҳақиқатни яширади, бу “ташвиш уйғотади”. Бу ҳақда Оқ уйнинг собиқ шифокори, республикачи конгрессмен Ронни Жексон
маълум қилди. Пайшанба куни Америка раҳбари йиллик тиббий кўрикдан ўтди, натижада Оқ уй Байден президент вазифаларини самарали бажаришга қодирлиги ҳақидаги хулосанинг беш саҳифали матнини тарқатди. Унга кўра, Байден соғлом ва склероздан ҳам, Паркинсон касаллигидан ҳам азият чекмайди.
Жексон сўров натижаларини шарҳлар экан, президентнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни “яшириш”га чек қўйишни талаб қилди.
“Аксарият америкаликлар Байденнинг руҳий саломатлиги бутунлай ёмонлашганини кўришмоқда”, - деди конгрессмен.
Оқ уйнинг собиқ шифокорига кўра, эълон қилинган ҳисобот “бу маъмурият ҳақиқатни яширишда қатъийлигини яна бир бор тасдиқлайди”.
“Мен Оқ уйга Байденнинг когнитив тестдан ўтишини ва натижаларни жамоатчиликка эълон қилишни талаб қилиб, учта хат юборганимни, аммо уларнинг барчаси эътиборсиз қолдирилганини ҳисобга олсак, бу ташвишли. Нимадир нотўғри эканлигини ҳамма кўриб турибди – маълумотни яширишни тўхтатиш керак”, — дея хулоса қилди Жексон.
Байден ўтган йилнинг ноябрида 80 ёшга тўлган. Баъзан у исм-шариф ёки лавозимларни чалкаштириб юборади, у саҳнадан чиқиш йўлини излаб бошқаларнинг ёрдамига мурожаат қилган ҳолатлар бўлган.