Хитой Украина можаросини ҳал қилиш бўйича ҳужжат тайёрламоқда

© AFP 2023 / Noel Celis Открытие XX съезда Компартии Китая в Пекине
Открытие XX съезда Компартии Китая в Пекине  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2023
Oбуна бўлиш
Хитой февраль охиригача Украинадаги можарони сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун ўз нуқтаи назари акс этган ҳужжат ишлаб чиқади.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Февраль ойиybyu охирига қадар Хитой Украинадаги можарони сиёсий йўлга қўйиш бўйича ўз позицияси акс этган ҳужжат тақдим этади.
Бу ҳақда Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари Ван И Мюнхен хавфсизлик конференциясида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Хитой нуқтаи-назари акс этган ҳужжатида ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни ҳурмат қилиш, БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига риоя қилиш, қонуний хавфсизлик хавотирларини жиддий қабул қилиш ва инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилади.
Шунингдек, ҳужжатда Хитой ядро урушлари орқали ғалаба қозониб бўлмаслиги ҳақидаги тезисни яна бир бор такрорлайди ва ядровий фалокатнинг олдини олиш мақсадида атом электр станциялари ва атом иншоотларига ҳужумларга қарши туришга чақиради.

"Биз ҳар қандай шароитда ҳам кимёвий ва биологик қуроллардан фойдаланишга қарши туришимиз керак. Тинчликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз давом этади", - дея қўшимча қилди ТИВ раҳбари.

Маълумот учун, Москва Украина можаросининг биринчи кунидан бошлаб музокараларга тайёр эканини ва Киевга можарони тинчлик йўли билан ҳал қилишни таклиф қилган эди. Бироқ Украина раҳбарияти, хусусан президнт Зеленский ўз фармони билан ҳар қандай музокаралар ўтказишни таъқиқлаб қўйди. Устига устак Зеленский ўтган йилнинг ноябрида бўлиб ўтган G20 саммитида “Минск-3 бўлмайди” деган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия узоқ йиллар давомида Германия, Франция, Россия ва Украина раҳбарияти имзо чеккан Минск шартномалари Украинада тинчлик ўрнатишга, Донбасс аҳолиси геноцидини тўхтатишга олиб келади деб умид қилиб келган эди. Афсуски бу амалга ошмади, Украина ДХР ва ЛХР ҳдудидни ўққа тутишда давом этди. Устига устак, Германия собиқ канцлери Ангела Меркель "Минск шартномалари аслида Киевни қуроллантириш мақсадида вақт ютиш учун" имзонлангани тан олди.
Янгиликлар лентаси
0