Туркияда қутқарувчилар вайроналар остидан 2 млн $ топиб олишди – видео

© Anadolu агентлиги Туркиялик қутқарувчилар
Туркиялик қутқарувчилар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2023
Oбуна бўлиш
Газиантеп шаҳридаги турар-жой мажмуаси вайроналари остидан топилган пуллар полицияга топширилди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Туркиянинг Газиантеп шаҳрида қутқарувчилар уй вайроналари остидан қарийб 2 миллион доллар топиб олишди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Айтилишича, қутқарувчилар турар-жой мажмуаси вайроналари остидан Айше-Меҳмет Пўлатни олиб чиқиш вақтида пулни кўриб қолишган.
© Anadolu агентлиги Туркиялик қутқарувчилар
Туркиялик қутқарувчилар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2023
Туркиялик қутқарувчилар
“Эркакнинг ёнида жами 2 миллион доллар бор эди, қутқарувчилар пулларни махсус кучларга топширишди. Йигитларимиз биринчи навбатда ҳаётни сақлаб қолишади, лекин қимматбаҳо буюмлар ҳам полицияга топширилади – бу алоҳида ҳолат эмас”, деди агентликка Газиантеп ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари Cафер Йилмаз.
Аввалроқ Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилариТуркияда турар-жой биноси вайроналари остидан 150 минг доллар нақд пул топиб олиб, уни маҳаллий полицияга топширишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 77 мамлакатдан 9400 дан ортиқ хорижлик қутқарувчи ишламоқда.
Янгиликлар лентаси
0