Тошкент ерусти метроси вақтинча ёпилди: яна қайси транспортдан фойдаланиш мумкин?

© Метрополитен Дўстлик- 2 бекати
Дўстлик- 2 бекати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2023
Oбуна бўлиш
"Қўйлиқ деҳқон бозори - Дўстлик метроси" вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Бугундан Тошкент метросининг “Ер усти ҳалқа йўли” йўналиши вақтинча ёпилди. Йўловчилар учун алоҳида автобус йўналиши ташкил этилди, дея хабар берди “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати.
Тошкент метрополитенининг ер усти йўналишининг 2-босқичини қуриш ишлари доирасида 18 февраль куни “Дўстлик-2 - 7-бекат(Қўйлиқ бозори)” оралиғида метро вагонлари ҳаракати тўхтатилди.
Шу муносабат билан, "Қўйлиқ деҳқон бозори - Дўстлик метроси" вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилди.
Автобус “Қўйлиқ деҳқон бозори” сўнгги бекатидан ТҲАЙ, Оҳангарон шох кўчаси, Қорасув, Авиасозлар, Элбек кўчалари орқали Дўстлик метроси сўнгги бекатигача ҳаракатланади.
Мазкур автобуслар соат 5:00 дан 23:00 га қадар ўз фаолиятини олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0