Қирғизистонликлар вайроналар остида 13 кун қолиб кетган оилани қутқариб олишди – видео

© AFP 2023 / YASIN AKGULСильное землетрясение в Турции и Сирии
Сильное землетрясение в Турции и Сирии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2023
Oбуна бўлиш
Қутқарувчилар вайроналар остидан бутун бир оилани чиқариб олишди. Айтилишича, эр-хотининг 3 нафар фарзанди вафот этган.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Қирғизистонликлар Туркиядаги зилзила оқибатида вайроналар остида 13 кун қолиб кетган оилани қутқариб олишди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Қутқарувчилар вайроналар остидан бутун бир оилани чиқариб олишди. Айтилишича, эр-хотининг 3 нафар фарзанди вафот этган.
Улардан 12 ёшлиси қутқарув жараёнида тирик бўлган. Афсуски, шифокорларнинг уринишларига қарамай, болакай ҳам оламдан ўтди. Эр-хотин шифохонага ётқизилди.
Маълумот учун, ҳозирда ер силкинишлари ортидан Сурияда қурбонлар сони 1,4 мингдан ошган. Туркияда эса қурбонлар сони 39 672 нафарга етди.
Янгиликлар лентаси
0