Пўлат Бобожонов яна бир лавозимга сайланди

© Миллий олимпия қўмитаси Пўлат Бобожонов
Пўлат Бобожонов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2023
Oбуна бўлиш
Бугун Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Бугун Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов федерация раиси лавозимига сайланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг февраль ойида Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланган эди.
Янгиликлар лентаси
0