https://sputniknews.uz/20230218/hamma-havo-sharlarini-urib-tushirmoqchimisiz-hitoy-aqshni-bemani-ishlar-qilmaslikka-chaqirdi-32365732.html
Ҳамма ҳаво шарларини уриб туширмоқчимисиз? - Хитой АҚШни бемаъни ишлар қилмасликка чақирди
Ҳамма ҳаво шарларини уриб туширмоқчимисиз? - Хитой АҚШни бемаъни ишлар қилмасликка чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Ван И: АҚШ Хитойнинг ҳаво шарларига оид фактларини эътиборсиз қолдириб, уни ракеталар билан уриб тушириш учун илғор қирувчилардан фойдаланди. 18.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-18T19:45+0500
2023-02-18T19:45+0500
2023-02-18T20:54+0500
дунёда
хитой
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/12/32365825_0:66:1337:818_1920x0_80_0_0_7b2e3af708d9465cbe7fd99e15964426.png
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Хитой Қўшма Штатлардан ҳаво шари билан боғлиқ муаммони хотиржам ва профессионал тарзда ҳал қилишни сўради, аммо Вашингтон уни қирувчи ракеталар билан уриб туширишга қарор қилди. Бу ҳақда Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари Ван И Мюнхен хавфсизлик конференциясида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.Унинг сўзларига кўра, АҚШдан Хитой томони билан маслаҳатлашувлар асосида буни хотиржам ва профессионал тарзда ҳал қилиш сўралган. Лекин, АҚШ бу фактларни эътиборсиз қолдириб, ҳаво шарини ракеталар билан уриб тушириш учун илғор қирувчилардан фойдаланди.Унинг қўшимча қилишича, “бу 100% ваколатни суиистеъмол қилиш ва оддий халқаро амалиётни бузишдир”. Ванг И дунё бўйлаб турли мамлакатларга тегишли кўплаб шарлар учаётганини таъкидлаб, "ҳаммасини уриб туширмоқчимисиз?”, дея қайд этди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/12/32365825_80:0:1257:883_1920x0_80_0_0_304f8f2a643193e4ebcf57002b6b898c.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, хитой, ақш
Ҳамма ҳаво шарларини уриб туширмоқчимисиз? - Хитой АҚШни бемаъни ишлар қилмасликка чақирди
19:45 18.02.2023 (янгиланди: 20:54 18.02.2023) Ван И: АҚШ Хитойнинг ҳаво шарларига оид фактларини эътиборсиз қолдириб, уни ракеталар билан уриб тушириш учун илғор қирувчилардан фойдаланди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Хитой Қўшма Штатлардан ҳаво шари билан боғлиқ муаммони хотиржам ва профессионал тарзда ҳал қилишни сўради, аммо Вашингтон уни қирувчи ракеталар билан уриб туширишга қарор қилди. Бу ҳақда Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари Ван И Мюнхен хавфсизлик конференциясида маълум қилди, дея хабар берди
РИА Новости. “Биз Америка Қўшма Штатларига ушбу учувчисиз ҳаво шари фуқаролик эканлиги, унинг ўзини ўзи бошқариш имкониятлари чекланганлиги ва ғарбий шамол таъсирида йўналишдан четга чиқиб, Қўшма Штатларга келиб қолганини жуда аниқ тушунтирдик”, дейди Ван И.
Унинг сўзларига кўра, АҚШдан Хитой томони билан маслаҳатлашувлар асосида буни хотиржам ва профессионал тарзда ҳал қилиш сўралган. Лекин, АҚШ бу фактларни эътиборсиз қолдириб, ҳаво шарини ракеталар билан уриб тушириш учун илғор қирувчилардан фойдаланди.
Унинг қўшимча қилишича, “бу 100% ваколатни суиистеъмол қилиш ва оддий халқаро амалиётни бузишдир”. Ванг И дунё бўйлаб турли мамлакатларга тегишли кўплаб шарлар учаётганини таъкидлаб, "ҳаммасини уриб туширмоқчимисиз?”, дея қайд этди.
"Биз АҚШни ички муаммолардан эътиборни чалғитиш учун бундай бемаъни ишларни қилмасликка чақирамиз", - дея қўшимча қилди дипломат.