Ернинг айланиш тезлиги аномал равишда ошиб бормоқда - мутахассис

© unsplash.com/NASAВид Земли из космоса
Вид Земли из космоса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2023
Oбуна бўлиш
Олимларнинг фикрича, Ернинг айланиш тезлиги аномал равишда ошиб бормоқда. Сонияларни айириш прогнозларга кўра, 2028 йилда содир бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Сўнгги йилларда Ернинг айланиш тезлиги аномал равишда ошиб бормоқда, бу таъсирни қоплаш учун 2028 йилга келиб бир сонияни олиб ташлаш керак бўлади. Бу ҳақда Бутунроссия физика-техника ва радиотехника ўлчовлари илмий-тадқиқот институти ходими Виталий Палчиков РИА Новостига маълум қилди.
Олимларнинг фикрича, Ернинг айланиш тезлиги аномал равишда ошиб бормоқда. Прогнозларга кўра, сонияларни айириш 2028 йилда содир бўлади.
Виталий Палчиковнинг сўзларига кўра, ҳозирда Ер айланиш тезлиги нима сабабдан ўзгаргани аниқ эмас. Бироқ, у қачонир бундай маълумот пайдо бўлишига ишонч билдирди.
Ер айланишининг тезлашиши оқибатларидан бири ўтган йил 29 июнь тарихдаги энг қисқа кун бўлган. Ернинг тезлашиши аномал бўлиб, яқин-яқингача сайёра секинлашаётган эди.
Унинг айланиш тезлигининг пасайишини қоплаш учун 1970 йиллардан бошлаб тузатишлар доирасида қўшимча 37 сония жорий этилди.
Янгиликлар лентаси
0