Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати қандай бошланди – фото

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон чемпионати ғолиблари шу йили Хитойда ўтказиладиган Ёзги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритади.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Бугун Тошкентдаги “Жар” спорт комплексида самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси хабар берди.
Чемпионатда республиканинг турли худудларидан келган 550 нафардан ортиқ иштирокчи совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.
Чемпионат давомида иштирокчилар эркаклар, аёллар ва жанговар самбо йўналишларида 7 тадан, умумий ҳисобда 21 та вазн тоифасида медаллар учун беллашишади.
Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаларида муносиб иштирок этган спортчилар терма жамоалар учун саралаб олинади.
Шунингдек, ғолиблар қитъа ва жаҳон чемпионатларига, шу йили Хитойда ўтказиладиган Ёзги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритади.
Чемпионат 19 февралга қадар давом этади.
© Ўзбекистон самбо ассоциацияси
Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати  - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Ўзбекистон самбо ассоциацияси
Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати  - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Ўзбекистон самбо ассоциацияси
Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати  - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Sambo assocation of UzbekistanСамбо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Стартовал чемпионат Узбекистана по самбо. - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Sambo assocation of UzbekistanСамбо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Стартовал чемпионат Узбекистана по самбо. - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Sambo assocation of UzbekistanСамбо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Стартовал чемпионат Узбекистана по самбо. - Sputnik Ўзбекистон
6/6
Янгиликлар лентаси
0