Рақамли технологиялар бўйича энг яхши стартапга президент соврини берилади

© Depositphotos.com / RawpixelРақамли технологиялар бўйича энг яхши стартапга президент соврини берилади
Рақамли технологиялар бўйича энг яхши стартапга президент соврини берилади  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2023
Oбуна бўлиш
Президент соврини учун "Рақамли технологиялар бўйича энг яхши старап" танлови эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танлови эълон қилинди. Бу ҳақида 15 февраль куни қабул қилинган 66-сонли ҳукумат қарорида айтиб ўтилган.

Низомига кўра, танлов 2023 йилдан бошлаб ҳар йили май ойида ўтказилади.

Бешта асосий йўналишлар шартлари:

сунъий интеллект технологиялари;
ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;
ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари;
тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
компьютер ва мобил ўйин дастурлари.
Асосий йўналишларида 30 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин, бир жамоа таркибида (3–8 киши) қатнашади.
Асосий йўналишлар бўйича ғолиблар жамоатчилик томонидан махсус порталда овоз бериш орқали аниқланади ва ушбу йўналиш ғолиблари учун қўйидаги совринлар белгиланган: $ 100 минг (1-ўрин), $ 50 минг (2-ўрин), $ 30 минг (3-ўрин).

Битта махсус йўналиш шартлари:

Махсус йўналиш шарти - 72 соат давомида алоҳида дастурий маҳсулотнинг протопини ишлаб чиқиш. Бунда жамоалар олдига қўйиладиган шартлар танловнинг ишчи органи томонидан ишлаб чиқилади ва ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Махсус йўналишда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган жамоалар (3–5 киши), технологик парк резидентлари иштирок этиши мумкин.

Махъсус йўналиш ғолиби ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан аниқланади ва битта 100 минг долларлик соврин белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0