Ўзбекистоннинг экспорт-импорт юкларини Озарбайжон орқали ташиш бўйича музокара ўтказилди

© Транспорт вазирлиги Ўзбекистон ва Озарбайжон транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Озарбайжон транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорлик қилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Озарбайжон транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Озарбайжонда мамлакатнинг Рақамли ривожланиш ва транспорт вазири ўринбасари Рахман Гумматов ҳамда Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамраислигида транспорт ва транзит юк ташувлари масалалари бўйича Қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши ўтказилди.
Муҳокама этилган масалалар:
Транскаспий халқаро транспорт коридори ҳамда 6 давлат (Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон) темир йўл тузилмалари иштирокида ташкил этилган CASCA+ мультимодал транспорт йўлаги орқали юк ташувлари ҳажмини ошириш;
Инфратузилмани ривожлантириш, ташув жараёнларида қулай шароитни яратиш.
Шунингдек, ташриф давомида Озарбайжоннинг ер усти транспорти қўмитаси, “Озарбайжон темир йўли” ЁАЖ, “Баку халқаро денгиз савдо порти” ЁАЖ, “Озарбайжон Каспий денгиз кемачилиги” компанияси ҳамда Баку кемасозлик заводи раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.
Қуйидаги масалалар бўйича музокаралар олиб борилди:
Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юкларини Озарбайжон ҳудуди орқали Европа ва Америка қитъаси давлатларига ташувларини узлуксиз ташкил этиш;
Юк ташувлар харажатини ва муддатини қисқартириш;
Тариф имтиёзларни кенгайтириш;
Порт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш ҳамда логистика занжирини яратиш.
Томонлар учрашувларда муҳокама қилинган йўналишларда амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олишди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 23-24 февраль кунлари Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро биринчи форуми бўлиб ўтади. Унда ҳамкорликда автомобиллар ишлаб чиқариш масаласи ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0