https://sputniknews.uz/20230217/aholiga-quyosh-panellari-orqali-ishlab-chiqarilgan-elektr-energiyasi-uchun-subsidiya-beriladi-32319105.html
Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади
Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади
Sputnik Ўзбекистон
Аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади. 17.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-17T09:52+0500
2023-02-17T09:52+0500
2023-02-17T12:41+0500
жамият
ўзбекистон
электр энергияси
қуёш электрстанцияси
субсидия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/03/18602327_116:0:1165:590_1920x0_80_0_0_7af37478216da848c5e12164faf41ae1.png
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–57-сонли қарорида назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади. Уларнинг умумий қуввати 50 кВт гача бўлади.Кичик қувватли қуёш панелларини 37 минг аҳоли хонадонларига ўрнатиш режалаштирилган. Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соати учун 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.Шу билан бирга, умумий қуввати 4 300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилади.Улар қуйидагича:Шу йилнинг ўзида ишга тушириладиган қайта тикланувчи энергия манбалари:Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ишларини янги ташкил этилган “Яшил энергия” компанияси амалга оширади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/03/18602327_247:0:1034:590_1920x0_80_0_0_b47fdb4562fce250165af4e8af82abb4.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, электр энергияси, қуёш электрстанцияси, субсидия
жамият, ўзбекистон, электр энергияси, қуёш электрстанцияси, субсидия
Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади
09:52 17.02.2023 (янгиланди: 12:41 17.02.2023) Аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–57-сонли қарорида
назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади. Уларнинг умумий қуввати 50 кВт гача бўлади.
Кичик қувватли қуёш панелларини 37 минг аҳоли хонадонларига ўрнатиш режалаштирилган. Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соати учун 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.
Шу билан бирга, умумий қуввати 4 300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилади.
2 100 МВт – йирик қуёш ва шамол электр станциялари;
1 200 МВт – ижтимоий соҳа объектлари, хўжалик субъектларининг бино ва иншоотлари ҳамда хонадонларда ўрнатиладиган қуёш панеллари;
550 МВт – тадбиркорлар томонидан барпо этиладиган кичик фотоэлектр станциялари.
Шу йилнинг ўзида ишга тушириладиган қайта тикланувчи энергия манбалари:
Давлат-хусусий шериклик асосида 27 та йирик қувватли қуёш ва шамол электр станциялари қурилади;
Фойдаланишга топшириладиган 765 та кўп қаватли уйлар қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминланади;
20 мингта ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилади;
жами 11 минг нафар тадбиркорнинг бино ва иншоотларида қуёш панеллари ўрнатилади ҳамда кичик фотоэлектр станциялари қурилади;
ҳудудларда 103 та кичик ва микро гидроэлектрстанциялар барпо этилади;
5 407 та ижтимоий соҳа объектлари кўмир билан иситилади.
Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ишларини янги ташкил этилган “Яшил энергия” компанияси амалга оширади.