https://sputniknews.uz/20230216/ozbekiston-va-xitoy-kompaniyasi-fotoelektr-stantsiyalarini-qurish-boyicha-memorandum-imzoladi-32296618.html
Хитой билан ҳамкорликда қуёш электр станциялари қурилади
Хитой билан ҳамкорликда қуёш электр станциялари қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан Ўзбекистонга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади. 16.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-16T11:22+0500
2023-02-16T11:22+0500
2023-02-16T14:17+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
ҳамкорлик
энергетика вазирлиги
энергетика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/10/32297055_120:347:1160:932_1920x0_80_0_0_004268e044154e02d6e0d08017e27b00.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Хитой компанияси билан Ўзбекистонда умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, Ўзбекистон энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитойга амалий ташрифи доирасида англашув меморандуми имзоланган.Таъкидланишича, мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан Ўзбекистонга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган. Станциялар 2024 йилда тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.Хабарга кўра, томонлар ушбу йирик лойиҳаларнинг истиқболлари ва тез фурсатларда станциялар қурилиш ишларини жадал суръатларда амалга оширишга келишиб олди.Аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш жадаллаштирилиши ҳақида хабар берилганди. Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида “Газпром” раҳбари Алексей Миллер ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолаганди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/10/32297055_102:142:1192:960_1920x0_80_0_0_3a732ba9de7aa53b40f0883cd0fdf1f2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, хитой, ҳамкорлик, энергетика вазирлиги, энергетика
жамият, ўзбекистон, хитой, ҳамкорлик, энергетика вазирлиги, энергетика
Хитой билан ҳамкорликда қуёш электр станциялари қурилади
11:22 16.02.2023 (янгиланди: 14:17 16.02.2023) Мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан Ўзбекистонга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Хитой компанияси билан Ўзбекистонда умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, Ўзбекистон энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитойга амалий ташрифи доирасида англашув меморандуми имзоланган.
“15 февраль куни Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича CEEC ENERGY CHINA компанияси билан англашув меморандуми имзоланди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан Ўзбекистонга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.
Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган. Станциялар 2024 йилда тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.
Қайд этилишича, бунинг натижасида йилига 5,2 млрд кВт соат электрэнергияси ишлабчиқарилиб, 1,4 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Хабарга кўра, томонлар ушбу йирик лойиҳаларнинг истиқболлари ва тез фурсатларда станциялар қурилиш ишларини жадал суръатларда амалга оширишга келишиб олди.
Аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш жадаллаштирилиши ҳақида
хабар берилганди. Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида “Газпром” раҳбари Алексей Миллер ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини
имзолаганди.